Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қимматбаҳо металлардан тайёрланган эсдалик тангалари ва ўлчовли қуймаларнинг сотуви бўйича МАЪЛУМОТ

Янгиланган сана:  15 Сен 2023, 12:01
15 Сен 2023

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2018 йилдан бошлаб аҳолининг инвестиция ва жамғариш имкониятларини кенгайтириш ҳамда мамлакатда қимматбаҳо металлар бозори фаолиятини ривожлантириш мақсадида олтин ва кумушдан тайёрланган эсдалик тангаларининг сотувини йўлга қўйди.

Хусусан, 2021–2023 йилларда Марказий банк томонидан 5 хил мавзуга бағишланган жами 3550 тиражда олтин (умумий вазни – 72кг., тангалар вазни – 15, 20, 31,1 грамм) ва 3900 тиражда кумушдан (умумий вазни – 121 кг., тангалар вазни – 31,1 грамм) тайёрланган эсдалик тангалари сотувга чиқарилди.

Сотув тижорат банкларининг вилоятлар ва шаҳарлардаги 38 та филиаллари (сотув шохобчалари) орқали ташкил қилинган. Мазкур эсдалик тангаларининг техник хусусиятларини тасдиқловчи асиллик сертификатлари мавжуд бўлиб, тангаларни сотув шохобчалари орқали нақд ва нақд пулсиз ҳисоб-китоблар асосида ҳарид қилиш мумкин. Шунингдек, тангалар сотуви йўлга қўйилган шохобчаларда ўрнатилган тартибда тангаларни қайтариб сотиб олиш хизматлари мавжуд.

Бугунги кунга келиб, аҳоли томонидан нумизматика, коллекциялаш, инвестиция ҳамда жамғариш мақсадида сотув шохобчалари орқали
2951 дона (83 фоиз) олтин ва 3864 дона (99 фоиз) кумушдан тайёрланган эсдалик тангалари сотиб олинди (1-расм).

 


 

1-расм

Марказий банк томонидан 2021-2023 йилларда муомалага чиқарилган эсдалик тангаларининг сотилиши бўйича маълумот

(01.09.2023 йил ҳолатига)


 

Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, аҳоли томонидан кичик ўлчамдаги эсдалик тангаларга талаб юқорироқ бўлиб, нисбатан кўпроқ ҳажмда сотиб олинмоқда (1-жадвал).

1-жадвал

2021-2023 йилларда сотувга чиқарилган эсдалик тангаларининг сотилиши бўйича маълумот

(01.09.2023 ҳолатига)

Номланиши

Металл

Тираж

Сотилган

“Алишер Навоий таваллудининг
580 йиллиги”

Олтин

20 гр.

1250

1167

31,1 гр.

500

500

“Ўзбекистон Мустақиллиги куни”

Олтин

15 гр.

200

192

20 гр.

200

189

Кумуш

31,1 гр.

2000

1992

“Наврўз”

Олтин

15 гр.

400

260

20 гр.

400

287

Кумуш

31,1 гр.

1000

1000

“Янги Ўзбекистон”

Олтин

15 гр.

200

143

20 гр.

200

153

Кумуш

31,1 гр.

500

500

“Жалолиддин Мангуберди таваллудиннинг 825 йиллиги”

Олтин

15 гр.

100

33

20 гр.

100

27

Кумуш

31,1 гр.

400

372

 

Шунингдек, Марказий банк томонидан жорий йил август ойида “Жалолиддин Мангуберди таваллудининг 825 йиллиги” мавзусига бағишланган янги эсдалик тангалари муомалага чиқарилди. Сотувга олтиндан тайёрланган 15 ва 20 грамм оғирликдаги (ҳар бири 100 донадан) ҳамда кумушдан тайёрланган 31,1 грамм оғирликдаги (400 дона) эсдалик тангалари чиқарилди.

2-расм

Жалолиддин Мангуберди таваллудининг 825 йиллигига бағишланган олтин ва кумушдан тайёрланган эсдалик тангалари



Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 июндаги ПҚ-3778-сонли қарорига асосан 2020 йилнинг ноябрь ойидан бошлаб, Марказий банк томонидан 5, 10, 20 ва 50 грамм оғирликдаги ўлчовли олтин қуймаларнинг сотуви (асиллик даражаси – 999,9) чекланмаган миқдорда йўлга қўйилган.

Ҳозирда ўлчовли қуймаларни 151 та сотув шохобчаси орқали сотиб олиш ва қайтариб сотиш имконияти мавжуд (қўшимча маълумотларни Марказий банк сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали олиш мумкин).

Ўтган давр мобайнида аҳолига инвестиция ва жамғариш мақсадларида сотув шохобчалари орқали 13130 дона (умумий вазни – 255 кг.) ўлчовли олтин қуймалари сотилган (3-расм).

Худудлар кесимида ўлчовли олтин қуймаларни сотиш бўйича Тошкент шаҳрида ташкил этилган сотув шохобчалари етакчилик қилиб, Тошкент шаҳрида сотилган қуймалар сони 9894 донани (жами муомалага чиқарилган қуймаларнинг 75 фоизи) ташкил этмоқда.

3-расм

Сотув шохобчалари орқали аҳоли томонидан сотиб олинган ўлчовли олтин қуймалар тўғрисида маълумот
(01.09.2023 ҳолатига)


Марказий банк бундан буён ҳам аҳолининг инвестицион талабларини қондириш мақсадида қимматбаҳо металлардан тайёрланган эсдалик тангалари ҳамда ўлчовли олтин қуймалари сотуви бўйича ишларни давом эттиради.

Эсдалик тангалари, ўлчовли олтин қуймалар ва уларнинг сотув шохобчалари тўғрисидаги маълумотларни қуйидаги ҳаволалардан олиш мумкин:

Эсдалик тангалари: https://cbu.uz/oz/banknotes-coins/commemorative-coins/

Ўлчовли олтин қуймалар: https://cbu.uz/oz/banknotes-coins/gold-bars/

Эсдалик тангалари ва ўлчовли олтин қуймаларининг қолдиқлари тўғрисида маълумот: https://t.me/cbu_coinbars_bot

USD = 12586.03
-21.59
EUR = 13716.26
-42.44
RUB = 143.99
-0.41
GBP = 16321.56
-46.91
JPY = 79.45
-0.36
CHF = 14050.04
-54.02
CNY = 1732.09
-3.8
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X