Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Марказий банк ИҲТТ/ХМТТнинг тўлиқ аъзосига айланди

Янгиланган сана:  2 Мар 2020, 11:56
28 Фев 2020

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти Халқаро молиявий таълим тармоғининг (ИҲТТ/ХМТТ) тўла ҳуқуқли аъзосига айланди.

2008 йилдан ИҲТТ Халқаро молиявий таълим тармоғи молиявий таълим соҳасида стандартларни баҳолашни самарали амалга ошириш ва мониторинг қилиш, аҳолининг турли қатламларининг молиявий саводхонлигини оширишга қаратилган ташаббусларни ишлаб чиқиш ва қўллаб-қувватлашга кўмаклашиш, ўқувчиларнинг таълим ютуқларини баҳолашнинг халқаро дастурини (PISA) таълим тизимини баҳолаш мониторинги амалиётига жорий этиш соҳаларида сиёсат олиб боради.

120 дан ортиқ аъзо мамлакатлардан ташкил топган халқаро тармоқ, Арманистон, Озарбайжон, Беларус, Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистон Республикаси каби МДҲ давлатларини ҳам ўз ичига олади.

Тармоққа тўлиқ аъзолик Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига нафақат ресурслардан фойдаланиш ва улардан ёрдам олиш, балки Техник Қўмита йиғилишларида ҳамда молиявий таълимни такомиллаштириш ва молиявий саводхонликни оширишга қаратилган тадбирларда фаол иштирок этиш имконини беради.

USD = 12697.00
+2.04
EUR = 13547.70
+38.99
RUB = 135.05
+0.39
GBP = 15836.97
+11.43
JPY = 82.23
+0.12
CHF = 13966.56
+37.48
CNY = 1753.95
-0.18
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X