Марказий банк бошқарувининг 2020 йил 16 январдаги қарори билан Ўзбекистон Республикасининг “Микрокредит ташкилотлари тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ, Тошкент шаҳри, Миробод туманида жойлашган “KREDITOMAT TASHKENT MIKROKREDIT TASHKILOTI” масъулияти чекланган жамиятига микрокредит ташкилоти фаолиятини амалга ошириш учун лицензия берилди.
Микрокредит ташкилотига лицензия берилди
Янгиланган сана: 6 Мар 2020, 17:23