Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Нақд пул муомаласини ташкил этиш департаменти бош иқтисодчиси Мохианбархон Салахидиновна Салахутдинова Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Бошқарувининг 2020 йил 18 февралдаги қарорига асосан “Мўътабар аёл” кўкрак нишони билан тақдирланди.
Мохианбархон Салахутдинова 1968 йилда Андижон шаҳрида туғилган. Банк тизимидаги фаолиятини 1994 йилда бошлаган.
Кўп йиллик тажрибага эга, ёшларга ҳар томонлама ўрнак бўлиб келаётган М.Салахидинова ҳамкасблари ўртасида ўзининг меҳнатсеварлиги, камтарлиги ва хушмуомалалиги билан катта ҳурматга сазовор.
Марказий банк жамоаси Моҳианбархон Салахутдиновани ушбу мукофот билан самимий табриклайди!