Жорий йилнинг 12 март куни Марказий банк томонидан Ўзбекистон республика валюта биржасида тижорат банкларининг умумий ҳажми 150 млрд. сўм маблағларини жалб қилиш бўйича муддати 14 кунлик депозит аукциони ўтказилди.
Аукционда 7 та тижорат банки иштирок этиб, улар томонидан жами 180 млрд. сўм ҳажмидаги маблағларни депозитларга жойлаштириш бўйича буюртманомалар таклиф этилди. Аукцион давомида Марказий банк депозитларига 150 млрд. сўм миқдорида тижорат банкларининг маблағлари жойлаштирилди.
Аукцион натижаларига кўра, жойлаштирилган депозитлар бўйича ўртача тортилган фоиз ставкаси йиллик 15,99 фоизни, минимал ставка –15,90 фоизни ва чегириш ёки максимал ставка – 16,00 фоизни ташкил этди.