Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Банк хизматлари истеъмолчилари диққатига

Янгиланган сана:  12 Мар 2020, 17:20
12 Мар 2020

Марказий банкнинг Банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизматига келаётган мурожаатлар мунтазам равишда таҳлил қилиб борилмоқда. Мурожаатларнинг аксарияти кредитлаш жараёнларига тааллуқли. Хизмат томонидан қарз олувчиларни қийнаётган муаммолар ва Марказий банк ушбу муаммоларни ҳал этиш борасида қандай чоралар кўраётганлиги ҳақида қуйида тушунтиришлар берилган.

Кўпчилик мурожаатлар айрим банкларнинг кредит шартномаси тузилгандан сўнг қарз олувчиларга кредит маблағлари ажратилмаслиги ёки ушбу маблағларни кечиктириб ажратилиши билан боғлиқ. Бундай ҳолатларнинг асосий сабабларидан бири, бу кредит шартномасида кредит берилиши кечиктирилган тақдирда банкнинг жавобгарлиги кўзда тутилмаганлигидадир. Оқибатда қарз олувчилар банкларни кредит ажратилиши кечикканлиги учун уларни жавобгарликка тортиш имкониятидан маҳрум бўлишган.

Бошқа қарз олувчилар эса банкларнинг кредитни қайтариш жадвалларини тузишда ўз вазифаларини виждонан бажармаганлик ҳолатларига дуч келишган. Жумладан, кредитни қайтариш жадвалининг қарздорларга берилган ва банкда қолган нусхаси ўртасида фарқ келиб чиққан ёки кредитни қайтариш жадвали умуман берилмаган. Айрим ҳолларда кредит қарздорлиги реструктуризация қилинганда ёки кредит қисман сўндирилганда банклар томонидан кредитни қайтариш жадваллари қайта кўриб чиқилмаганлиги оқибатида амалдаги кредитни қайтариш жадвалларидаги оралиқ тўловларнинг суммаси ва тўлов муддатлари ўз аҳамиятини йўқотган.

Баъзи ҳолларда банкларнинг қарз олувчилар билан келишмасдан амалга оширган ҳаракатлари кредитнинг имтиёзли даври кредит ҳақиқатда берилган санадан эмас, балки кредит шартномаси тузилган санадан бошлаб ҳисобланганлиги оқибатида имтиёзли даврнинг асоссиз қисқаришига олиб келган.

Айрим мурожаатларда банклар томонидан қарз олувчилар кредит шартномаси бўлса-да, уларга кредит ажратилиши тўхтатилганлигининг сабаблари тушунтирилмаганлигидан ва бу ҳақида хабардор этилмаганлигидан норози бўлишган.

Шунингдек, хорижий кредит линиялари ҳисобидан тадбиркорларга ажратилган кредитларга фоизлар кредитнинг қолдиғи суммасига ҳисобланмасдан, балки кредит линия бўйича ажратилиши назарда тутилган кредитнинг тўлиқ суммасига ҳисобланган (тадбиркор ҳали кредитни олмаган қисмига ҳам). Бунда банк томонидан кредит шартномаси ҳақиқатда тузилган ва кредит олинган санага қадар бўлган давр учун ҳам фоизлар ҳисобланган ва қарз олувчидан ундирган.

Мазкур муаммоларнинг ечими Марказий банк Бошқарувининг 2020 йил 21 февралида Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган қарорида ўз аксини топди, хусусан унга кўра банкларга кредит шартномаларида қуйидагилар:

  • кредит маблағлари берилишининг аниқ муддати ва шартлари;

  • фоиз ставкасининг тури (ўзгармас ёки ўзгарувчан) ва кредитни сўндириш усули (дифференциал ёки аннуитет);

  • кредит маблағи берилмаганда ёки ўз вақтида берилмаганда банкнинг қарз олувчи олдидаги жавобгарлиги аниқ кўрсатилиши шартлиги белгиланди.

Янги талабларга мувофиқ, кредитни қайтариш жадвали банк ва қарз олувчи томонидан имзоланиши ҳамда кредит шартномасига илова қилиниши керак. Кредит шартномасида ушбу кредитни қайтариш жадвалига ҳавола бўлиши керак. Шунингдек, кредит бўйича молиялаштиришни бошлаш муддатлари ва/ёки фоиз ставкаси ўзгарганда, кредит қисман муддатидан олдин сўндирилиши муносабати билан кредит бўйича тўловларни амалга ошириш саналари ва муддатлари ёки оралиқ кредит тўловларининг миқдорлари ўзгарганда, кредит шартномасининг шартлари томонлар ўртасида қайта кўриб чиқилиши (шу жумладан, кредитнинг реструктуризация қилиниши) банк кредитни қайтариш жадвалини янгидан расмийлаштириши керак. Бунда янгидан тузилган кредитни қайтариш жадвали қарз олувчига тақдим қилинади, аввалги қайтариш жавдали эса ўз кучини йўқотади.

Кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар қарз олувчига ҳақиқатда берилган кредит асосий суммасининг қолдиғига нисбатан кредит шартномасида белгиланган номинал ставка бўйича ҳисобланиши керак. Фоизлар кредит маблағи қарз олувчининг ҳисоб рақамига (бошқа кўрсатилган ҳисоб рақамга) ўтказиб берилган ёки нақд пул кўринишида берилган санадан бошлаб ҳисобланади.

Агар кредит шартномасида кредитдан фойдаланиш даврида имтиёзли давр кўзда тутилган бўлса, унда имтиёзли даврнинг бошланиш куни кредит берилган санадан ҳисобланиши керак.

Банк қарз олувчига кредит шартномасида назарда тутилган кредитни беришдан бутунлай ёки қисман бош тортган тақдирда, ушбу кредит беришни тўхтатиб қўйиш тўғрисида қарор қабул қилинган санадан бошлаб кейинги иш кунидан кечиктирмасдан қарз олувчига кредит бериш тўхтатилганлиги ва унинг сабаблари юзасидан ёзма хабарнома юбориши шарт.

USD = 12628.05
+7.96
EUR = 13616.83
+17.42
RUB = 136.42
-0.31
GBP = 15927.76
+35.28
JPY = 83.44
+0.11
CHF = 14007.82
+81.44
CNY = 1748.70
+3.28
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X