Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Жаҳон банки билан ҳамкорликда банкларни масофадан таҳлил қилиш бўйича семинар ўтказилди

Янгиланган сана:  12 Мар 2020, 18:10
12 Мар 2020

Жорий йилнинг 10 март куни Марказий банк ҳузуридаги банк мутахассисларини қайта тайёрлаш корпоратив маркази томонидан Жаҳон банки билан ҳамкорликда банкларни масофадан таҳлил қилиш бўйича Марказий банкнинг назорат блоки мутахассислари учун семинар ўтказилди.

Семинар рискларга асосланган назоратга ўтиш доирасида Марказий банк мутахассисларининг малакасини ошириш, илғор мамлакатлар тажрибасини ўрганиш ва амалиётда қўллаш мақсадида ташкил этилди.

Тадбирда Жаҳон банкининг молия сектори бўйича мутахассиси Д.Бабасян банкларни масофадан таҳлил қилишга оид ёндашувлар ва жаҳон тажрибаси билан ўртоқлашди. Семинар амалий мулоқот тарзида ўтказилиб, банкларни масофадан таҳлил этишнинг мақсади ва жараёни муҳокама қилинди.

Жаҳон банки эксперти банкларнинг кредит фаолияти, ликвидлилик ва даромадлилиги билан боғлиқ рискларини баҳолашда Европа регуляторлари ва қўшни мамлакатлар (Россия, Грузия, Арманистон) амалиётидан мисоллар келтирди.

Банк фаолиятига хос бўлган ва потенциал рискларнинг келиб чиқиш манбалари (омиллари) таҳлили, уларни юмшатиш чора-тадбирлари ҳамда муайян миқдорий ва сифат кўрсаткичларининг мақбул чегаравий қийматларини ўрнатишга алоҳида эътибор қаратилди.

USD = 12620.09
+19.95
EUR = 13599.41
-42.76
RUB = 136.73
+0.81
GBP = 15892.48
-16.46
JPY = 83.33
+0.09
CHF = 13926.38
+8.19
CNY = 1745.42
+1.99
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X