Жорий йилнинг 16 март куни Марказий банк томонидан Ўзбекистон республика валюта биржасида умумий ҳажми 100 млрд. сўм ликвидлик тақдим этиш бўйича, муддати 14 кунлик валютавий своп аукцион савдолари ўтказилди.
Аукцион давомида жами 9,5 млрд. сўм маблағларни жалб қилиш бўйича келиб тушган 1 млн. АҚШ доллари ҳажмидаги буюртманомалар тўлиқ қондирилди.
Аукцион натижаларига кўра, валютавий своп операцияларнинг сўмдаги қисми бўйича ўртача тортилган фоиз ставкаси, шунингдек минимал ва максимал ставка – йиллик 16,0 фоизни ташкил этди.