Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Аҳоли учун қулай, содда ва ишончли банк хизматлари

Янгиланган сана:  25 Мар 2020, 14:28
25 Мар 2020

Тижорат банклари томонидан мижозларга банкка келмасдан туриб, масофавий хизматлардан фойдаланиш имкониятлари яратилган. Ҳозирги кунда мамлакатимизнинг деярли барча тижорат банклари томонидан банк мобиль иловалари жорий этилган. Шунингдек, бир неча тўлов ташкилотларининг мобиль иловалари фаол ишламоқда. Бу эса, аҳолига банкка ташриф буюрмаган ҳолда, қулай, тезкор ва ишончли тўлов хизматларидан фойдаланиш имконини бермоқда.

Тижорат банклари ва тўлов ташкилотларининг мобиль илова хизматларидан фойдаланишнинг афзалликлари қуйидагилар:

- уйдан чиқмасдан тўловларни амалга ошириш;

- инфекция эҳтимоли мавжуд бўлган нақд пул маблағларисиз харидни амалга ошириш;

- даромад ва харажатларни кузатиб бориш;

- вақт ва транспорт харажатларини тежаш ва хавфсизликни ошириш.

Мобиль иловалардан фойдаланиш учун аввало, ихтиёрий банкдан ўз номига расмийлаштирилган банк картасини олиш тақозо этилади (агар банк картаси мавжуд бўлмаса). Ҳозирда тижорат банклари томонидан икки турдаги (HUMO ва UZCARD) банк карталари эмиссия қилинмоқда.

Жисмоний шахслар томонидан банк картаси олиш ва мобиль илова орқали харидларни амалга ошириш учун қуйидаги амалларни бажариш лозим:

- пластик картани олиш учун ўзи танлаган банкка паспорт билан мурожаат қилиш (онлайн тарзда тижорат банкларнинг расмий веб-сайтлари орқали ҳам буюртма бериш имконияти мавжуд)

- банк картасини пул маблағлари билан тўлдириш (банкоматнинг “cash-in” функцияси ёки банк хизматлари марказларига ташриф буюриш орқали);

- банкка ташриф буюриб ёхуд банкомат ва инфокиосклар орқали банк карта ҳисобварағини ўз мобиль телефон рақамига боғлаш (бириктириш) орқали смс-хабарнома ёки телеграм-хабарнома хизматини фаолаштириш;

- тижорат банклари ёки тўлов ташкилотлари мобиль иловаларини Android операцион тизимли мобиль телефон учун “Google Play market” интернет иловасидан ёки iOS операцион тизимли мобил телефон учун “Аpрstore” интернет иловасидан юклаб олиш (рўйхат илова қилинади);

- мазкур мобиль иловаларда рўйхатдан ўтиш, яъни олинган банк карта рақами ва амал қилиш муддати киритилгандан сўнг мобиль телефонга келган махфий кодни киритиш орқали идентификациядан ўтиш;

- хавфсизликни таъминлаш мақсадида мобиль иловага кириш учун махфий кодни ўрнатиш.

Мазкур амалларни бажариш учун ҳеч қандай банк хизмати бўйича воситачилик ҳақи олинмайди.

Мобиль иловалар орқали нафақат коммунал ва мобиль алоқа хизматлари, балки давлат хизматлари тўловлари, нотариус хизматлари тўловлари, йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималар, солиқ тўловлари, интернет хизматлари, таълим ва хайрия учун пул маблағларини ўтказиш, шунингдек, озиқ-овқат маҳсулотлари ва турли таомларни етказиб бериш хизматлари учун ҳам тўловларни амалга ошириш имконияти мавжуд.

pdf 400.4 KB
Рўйхат
USD = 12690.00
-7
EUR = 13526.27
-21.43
RUB = 135.95
+0.9
GBP = 15802.86
-34.11
JPY = 82.14
-0.09
CHF = 13969.62
+3.06
CNY = 1752.47
-1.48
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X