Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Банк назорати қўмитасининг 2023 йил сентябрь ойидаги йиғилишларида элликдан зиёд масала муҳокама қилинди

Янгиланган сана:  6 Окт 2023, 13:52
6 Окт 2023
Банк назорати қўмитаси томонидан Марказий банкнинг назоратга доир вазифалари ижросини таъминлаш мақсадида 2023 йилнинг сентябрь ойидаги йиғилишларида, асосий эътибор, тўлов ташкилотлари ва банкларда устав фонди (устав капитали) бўйича қонунчилик талабларининг бажарилиши, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш билан боғлиқ хатарларни бошқаришга доир талабларга ҳамда пруденциал меъёрларга риоя қилиниши, шунингдек, ўтказилган текширув натижаларида аниқланган камчиликлар ва уларни бартараф этишга қаратилди.

Хусусан, ҳисобот ойида Қўмитанинг 9 та йиғилиши ўтказилди ва уларда жами 54 та масала муҳокама этилди ҳамда тегишли қарорлар қабул қилинди.

Рухсат бериш тартиботи йўналишида 27 та, шу жумладан, кредит ташкилотлари уставига киритилган ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказиш, нобанк кредит ташкилотларига лицензия бериш ва ҳисоб рўйхатидан ўтказиш ҳамда берилган лицензияларни чақириб олиш ҳамда тижорат банклари кузатув кенгаши ва бошқаруви аъзолари, шунингдек, муҳим аҳамиятга эга ходимлари бўйича номзодлар билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди.

Кредит ташкилотларининг молиявий ҳолатини ўрганиш натижалари бўйича муҳокамаларда 27 та масала муҳокама қилинди.

Хусусан, банклар ва тўлов ташкилотлари томонидан устав фонди (устав капитали) бўйича қонунчилик талаблари бажарилиши, кредит ташкилотлари томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш билан боғлиқ хатарларни бошқаришга доир талабларга риоя этилиши, Марказий банкнинг пруденциал меъёрлари талабларининг бажарилиши, банклар ва микромолия ташкилотларида ўтказилган ўрганишлар натижаларига доир масалалар таҳлил қилинди.

Натижада 1 та тижорат банки ва 1 та тўлов ташкилотининг айрим операцияларини амалга оширишига чеклов ўрнатилди ҳамда 13 та тижорат банки фаолиятида қоидабузарликлар аниқланганлиги сабабли чора ва санкциялар қўлланилиши тўғрисида огоҳлантирилди.

Шунингдек, 6 та тижорат банкига нисбатан жарима чораси қўлланилди ҳамда устав капитали қонунчилик талабларига мувофиқ шакллантирилмаганлиги муносабати билан 1 та тижорат банкининг актив ва пассив операцияларини тўхтатиш ҳамда 4 та тўлов ташкилотидан фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияларини чақириб олиш тўғрисида қарорлар қабул қилинди.

Бундан ташқари, тижорат банклари бошқарувлари зиммасига аниқланган камчиликларни бартараф этиш, эҳтимолий йўқотишларга қарши захираларни яратиш, шунингдек, Марказий банк томонидан ўрнатилган пруденциал нормативларга амал қилиш, банк фаолиятида мавжуд заифликларни бартараф қилиш ва молиявий ҳолатни соғломлаштириш билан боғлиқ талабларга риоя этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди ва вазифалар юклатилди.


USD = 12514.45
+17.65
EUR = 13535.63
-24.65
RUB = 137.06
-0.75
GBP = 15807.00
-21.45
JPY = 83.08
-0.34
CHF = 14139.02
-92.62
CNY = 1738.38
+1.46
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X