Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳамда Check Point Software Technologies Ltd ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.
Меморандум икки ташкилот фаолиятида ўзаро муносабатларни чуқурлаштиришга қаратилган. Хусусан, ташкилотлар ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, киберхавфсизлик масалалари бўйича тажриба алмашиш, шунингдек, кибертаҳдидларнинг янги турларига қарши курашишга хизмат қилади.
