Жорий йилнинг 30 март куни Марказий банк томонидан Ўзбекистон республика валюта биржасида умумий ҳажми 100 млрд. сўмлик маблағлар тақдим этиш бўйича муддати 14 кунлик РЕПО аукцион савдолари ўтказилди.
Аукцион давомида 3 та тижорат банки томонидан давлат қимматли қоғозлар таъминоти асосида жами 100 млрд. сўмлик маблағларни жалб қилиш бўйича келиб тушган буюртманомалар тўлиқ қондирилди.
Аукцион натижаларига кўра, РЕПО бўйича ўртача тортилган фоиз ставкаси, шунингдек минимал ва максимал ставка – йиллик 16,0 фоизни ташкил этди.