Шрифт ўлчами: A A A
Масштаб: A A A A
Ранг: A A A A
Расмлар: Ёқиш Ўчириш

Ўзбекистонда қуёш энергиясидан фойдаланишни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

Янгиланган сана: 30 Окт 2023, 13:40
30 Окт 2023

Марказий банкда Ўзбекистондаги қуёш фотоволтаик тизимларидан фойдаланиш мавзусига бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Семинарда иштирокчилар Жаҳон банки кўмагида Ўзбекистонда қуёш фотоволтаик тизимларидан фойдаланиш кўламини кенгайтириш масалалари муҳокама қилдилар.

Шуни таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон ҳақиқатан ҳам қуёш энергиясидан фойдаланиш бўйича улкан салоҳиятга эга, бугунги кунда банк тизими энергия тежаш лойиҳаларини, шунингдек, қуёш панеллари ўрнатилишини фаол молиялаштирмоқда.

"Яшил" энергияни ривожлантириш доирасида халқаро ҳамкорлар ва экспертлар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш жуда муҳимдир. Шундай қилиб, Жаҳон банки Ўзбекистонда энергетика соҳасида таркибий ислоҳотларни амалга оширишда ва қайта тикланадиган энергия манбаларига инвестицияларни жалб қилиш учун қулай шарт-шароитларни яратишда фаол ёрдам беради. Ушбу соҳада тажриба ва технологиялар алмашиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш орқали бугунги кунда инновацион маҳсулотлар, жумладан, қуёш энергияси яратилмоқда ва жорий этилмоқда.

Тадбирда қуёш энергиясини ривожлантириш йўлидаги мавжуд  имкониятлар юзасидан эксперт-мутахассислар жаҳон тажрибаси билан  ўртоқлашдилар. Хусусан,  халқаро ва маҳаллий экспертлар АҚШ, Германия, Туркия, Хитой ва Японияда бинолар томларига ўрнатилган қуёш фотоволтаик қурилмалари бозорини ривожлантиришдаги ютуқларини таҳлилий материаллар асосида келтириб ўтдилар.

Жумладан, Туркияда ўрнатилган қуёш электр станцияларининг қуввати 10 ГВтни ташкил этади, шундан 2 ГВт кредитга лаёқатли саноат корхоналари ва тижорат ташкилотлари бинолари томларига ўрнатилган қуёш тизимларига тўғри келади. Ҳукумат, шунингдек, иссиқхона газлари чиқиндиларини камайтириш мақсадида қуёш энергияси билан ишлайдиган зарядлаш станцияларини ривожлантиришни рағбатлантирмоқда. Давлат ва хусусий автотураргоҳларда қуёш панелларини ўрнатишдаги имтиёзлар ўрганилмоқда.

Қуёш энергиясидан фойдаланишни молиялаштиришнинг Ўзбекистондаги ҳолатига эътибор берадиган бўлсак, жорий йилнинг 21 октябрь ҳолатига банклар 116 МВтлик қуёш панелларини сотиб олиш учун жами 1 трлн 52 млрд сўм, шу жумладан,  тадбиркорлик субъектларига 740,8 млрд сўм (86 МВт) ва аҳолига 311,7 млрд сўм (30 МВт) кредитлар ажратди.

Қуёш панелларидан фойдаланишни кенгайтиришдаги халқаро тажрибани жорий этиш экологик тоза энергия ишлаб чиқаришга ўтишнинг самарали стратегияларидан биридир.

USD = 12037.21
+43.68
EUR = 14071.50
+17.48
RUB = 159.62
+1.1
GBP = 16300.79
+38.76
JPY = 76.42
+0.01
CHF = 15367.30
+53.8
CNY = 1762.33
+6.4
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X