Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Банк назорати қўмитасининг декабрь ойи йиғилишларида қирқдан зиёд масала кўриб чиқилди

Янгиланган сана:  6 Янв 2024, 11:29
5 Янв 2024

Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси томонидан 2023 йилнинг декабрь ойидаги йиғилишларда (9 марта) 46 та масала кўрилиб, уларда тегишли қарорлар қабул қилинди.

Рўйхатга олиш ва рухсат бериш йўналишида 22 та масала кўриб чиқилиб, уларда кредит ташкилотлари уставига киритилган ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказиш (11 та), кредит ташкилотларининг устав фондидаги улушига эгалик қилиш учун рухсат бериш (3 та) ҳамда тижорат банклари кузатув кенгаши ва бошқаруви аъзолари, шунингдек, муҳим аҳамиятга эга ходимларининг номзодларини кўриб чиқиш (8 та) каби масалалар ўрин олди.

Кредит ташкилотларининг молиявий ҳолати бўйича (24 та масала) банклар ва тўлов ташкилотлари томонидан Марказий банкнинг пруденциал меъёрлари талабларининг бажарилиши, банклар ва микромолия ташкилотларида ўтказилган ўрганишлар натижалари муҳокама қилинди.

Хусусан, амалдаги қонунчилик талабларига риоя этилмаганлиги оқибатида 3 та банкка нисбатан айрим операцияларнинг амалга оширилишига чеклов ўрнатилди ва 2 та банкка эса жарима санкцияси қўлланилди. Шунингдек, Марказий банкнинг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари талабларига риоя қилиниши таъминланмаганлиги учун 1 та ломбардга чора ва санкциялар қўлланилиши тўғрисида огоҳлантирилди.

Шу билан бирга, Корея Республикаси “Кёнгнам банк” АЖ Бошқарув қўмитасининг қарорига мувофиқ, ушбу банкнинг Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхонаси фаолияти тугатилганлиги сабабли унга берилган аккредитация сертификати бекор қилинди ҳамда “LOMBARD MAGIC CROWN” МЧЖ ломбардда ўтказилган текшируви натижаси аниқланган қўпол қоидабузарликлари учун ломбардлар реестридан чиқарилди.

Бундан ташқари, Қўмита томонидан ўзининг тизим барқарорлигини сақлаш, омонатчилар ва инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш принципидан келиб чиқиб, тижорат банклари бошқарувлари зиммасига аниқланган камчиликларни тузатиш, ўрнатилган пруденциал нормативларга амал қилиш, банк фаолиятида мавжуд заифликларни бартараф этиш ва молиявий ҳолатини соғломлаштиришга қаратилган талабларга риоя қилиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

USD = 12694.96
+23.12
EUR = 13508.71
+39.81
RUB = 134.66
+0.02
GBP = 15825.54
+46.56
JPY = 82.11
+0.13
CHF = 13929.08
+54.3
CNY = 1754.13
+3.68
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X