Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Марказий банкнинг пул-кредит сиёсати операцион механизмига ва пул бозоридаги операцияларга ўзгартиришлар киритилди

Янгиланган сана:  20 Фев 2024, 09:12
20 Фев 2024

Инфляцион таргетлаш режимига ўтган илғор хорижий мамлакатлар ва халқаро молия бозорлари тажрибасидан келиб чиқиб, пул-кредит сиёсати операцион механизмини ривожлантириш ва тижорат банкларида ликвидликни бошқариш самарадорлигини ошириш мақсадида 2024 йил 20 февралдан қуйидаги ўзгартиришлар киритилади:

1. Банк тизими ликвидлиги умумий ҳолатидан келиб чиқиб, банкларга ликвидлик тақдим этиш бўйича 1 ҳафталик РЕПО аукционларини ўтказиш амалиёти жорий этилади.

РЕПО аукционлари ҳафтанинг душанба кунлари соат 11:00 да ўтказилади ва тижорат банкларига ҳафта давомида зарур бўладиган ликвидликни таъминлашга хизмат қилади. Ушбу аукционлар ўзгарувчан фоиз ставкада (минимал – асосий ставка) банк тизими ликвидлиги прогнози асосида белгиланган миқдорда амалга оширилади.

2. Марказий банкнинг тижорат банкларига ликвидлик тақдим этиш бўйича кун давомидаги кредит инструменти – банк тўлов куни ёпилгунга қадар фоизсиз кредит операциялари жорий этилади. Ушбу инструментни қўллашдан асосий мақсад банк тизимида тўловлар узлуксизлигини таъминлаш ҳамда банкларга кун давомида зарурий ликвидликни тақдим этиб бориш ҳисобланади.

{F3D00B39-BF05-49F7-BA1A-5B1067732FC9}.png.jpg

Бунда банклар ушбу инструмент орқали жалб этилган маблағлардан кун давомида фойдаланиб, тўлов куни якунига қадар қайтариши кўзда тутилади. Банк тўлов куни ёпилгунга қадар қайтарилмаган кун давомидаги кредит инструментлари автоматик равишда фоизли овернайт операцияларига айланади.

3. Банклараро пул ва РЕПО бозорлари операцияларини банк тўлов куни ёпилганидан сўнг 30 дақиқа давомида амалга ошириш ҳамда Марказий банкнинг овернайт операцияларидан банк тўлов куни ёпилганидан сўнг 1 соат давомида фойдаланиш имкониятлари яратилади.

{FCBB1C64-2586-4AC4-B866-938B29649A2E}.png.jpg

Ушбу ўзгартириш натижасида тижорат банклари мижозлари билан тўлов операциялари якунланганидан сўнг ликвидликни ўзаро қайта тақсимлаш ва сўнгра Марказий банк операцияларига мурожаат қилиш имконияти юзага келади. Бунда банклараро пул ва РЕПО бозорларида банклар фаоллигининг янада ортиши кутилмоқда.

4. Пул-кредит операцияларини амалга оширишда кредит хатарини минималлаштириш мақсадида ликвидликни тақдим этишга мўлжалланган операциялар бўйича гаров мулкига нисбатан 5 фоизлик чегирма қўлланилиши йўлга қўйилади.

Юқоридаги ўзгартиришлар натижасида тижорат банкларига ликвидликни бошқаришда қўшимча қулайлик яратилади, кунлик тўлов тизими узлуксизлиги таъминланади ҳамда пул-кредит операциялари бўйича кредит хатари минималлаштирилади.

USD = 12690.00
-7
EUR = 13526.27
-21.43
RUB = 135.95
+0.9
GBP = 15802.86
-34.11
JPY = 82.14
-0.09
CHF = 13969.62
+3.06
CNY = 1752.47
-1.48
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X