Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 2 сентябрдаги “Капитал бозорини ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-291-сонли Қарорига мувофиқ Марказий банкда “Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси” АЖ учун вакиллик ҳисобварағи очилди.
Марказий банкда вакиллик ҳисобварағини очиш ва банклараро тўлов тизимига бевосита уланиш орқали Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси капитал бозоридаги операциялар бўйича пул маблағлари билан боғлиқ ҳисоб-китобларни қисқа муддатда амалга ошириш имкониятига эга бўлади.
Мазкур инфратузилма капитал бозоридаги амалиётлар бўйича ҳисоб-китобларни тезлаштириши ва ўз вақтида амалга оширилишини кафолатлаши орқали капитал бозорига хорижий инвесторларни фаол жалб этишнинг асосий омилларидан бўлади.
Марказий банк орқали ҳисоб-китобларни амалга ошириш имконияти капитал бозорини янада ривожлантириш, инфратузилмасини такомиллаштириш ҳамда инвесторларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялашга хизмат қилади.
Марказий банкда Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсининг вакиллик ҳисобварағи очилди
Янгиланган сана: 8 Май 2024, 10:03