Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

“Digital Uzbekistan” – Тошкент шаҳрида ўтадиган халқаро ПЛАС-Форумнинг бош мавзуси

Янгиланган сана: 23 Май 2024, 11:02
23 Май 2024
Жорий йилнинг 12-13-июнь кунлари Тошкент шаҳрида “Digital Uzbekistan” (аввалги финтех, банк ва чакана савдо) халқаро ПЛАС-Форуми бўлиб ўтади. Тадбир давлат тузилмалари, банк тизими ва чакана савдо ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик масалаларига бағишланади.

Форумнинг стратегик мақсадлари қаторида Ўзбекистон иқтисодиёти ривожига ҳисса қўшиш, банк-молия технологиялари соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, маҳаллий ва халқаро янги истиқболли лойиҳаларни жорий этиш кабилар ўрин олган.

Тадбирда маърузачилар сифатида соҳанинг етук мутахассислари, минтақада саноатнинг турли йўналишлари бўйича етакчи ва халқаро лойиҳаларни амалга ошириш тажрибасига эга давлат сектори вакиллари, шу жумладан, Марказий банк мутахассислари спикер сифатида қатнашади.

“Digital Uzbekistan” халқаро ПЛАС-Форумининг батафсил дастури билан қуйидаги ҳаволада танишишингиз мумкин.

USD = 12989.07
+9.08
EUR = 13474.86
+82.11
RUB = 138.17
+2.83
GBP = 16168.79
+119.03
JPY = 84.61
-0.82
CHF = 14265.86
+30.29
CNY = 1777.13
+0.75
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X