Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

"Рақамли трансформация ва ўзаро ҳамкорлик" – ўтказиладиган халқаро ПЛAС-Форумнинг бош мавзуси

Янгиланган сана:  5 Июн 2024, 16:23
5 Июн 2024
2024 йилнинг 12–13 июнь кунлари Тошкент шаҳрида Марказий Осиё минтақасининг тармоқлараро муҳим тадбирларидан бири бўлиб ўтади.

Форумнинг стратегик мақсадлари – Ўзбекистон иқтисодиёти ривожига ҳисса қўшиш, банк-молия технологиялари соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, маҳаллий ва халқаро янги истиқболли лойиҳаларни жорий этиш, капитал бозори истиқболлари ҳамда киберҳвфсизлик масалаларини муҳокама қилишдир.

Тадбир иштирокчилари икки кунлик қизиқарли мавзуларга оид дастур ҳамда истиқболли ечимлар ва хизматлар тақдимоти кўргазмаси доирасида халқаро ва МДҲ мамлакатларидаги энг илғор компанияларнинг инновацион ишланмалари, шунингдек, улардан молиявий институтлар ва чакана савдо тармоқларининг фойдаланиш тажрибаси билан бевосита танишиш имконига эга бўлади.

ПЛАС-Форум Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қўллови ёрдамида ўтказилмоқда.

ПЛАС-Форумнинг асосий мавзулари:

  • Рақамлаштириш - банк бизнесидаги глобал трендлар

  • Тўлов усуллари. Банк чаканасидаги энг яхши бизнес кейслар

  • Замонавий хизмат кўрсатиш инфратузилмаси. Нақд ва нақдсиз муомала. Банкоматлар ва POS терминал тармоқлари

  • Ўзбекистон банк бозорининг ривожланиш траекториялари. Истиқболли ечимлар. Кичик ва ўрта бизнеснинг рақамлаштириши

  • "Ўзбекистон капитал бозори. Инвесторларга киришни тезлаштириш"

  • "Микромолиялаштиришнинг барқарор ривожланиши"

  • Хавфсизлик. Кибер таҳдидлар, ижтимоий инженерия ва бошқа долзарб муаммолар

  • IT инфратузилмасини ўзгартириш ва ривожлантириш. Дастурий таъминот ва аппарат воситалари

  • "Ўзбекистондаги HR бозорининг долзарб муаммолари ва уларнинг ечимлари. Энг яхшиларининг ҳақиқий кейслари"

  • Рақамлаштириш учун инновацион ечимлар. Необанк. Рақамли трансформация давридаги қийинчиликлар ва имкониятлар

  • 2024 йилги трансформация жараёни. Банкингнинг Finance as a Service га айлантириш

  • Марказий Осиё мамлакатларида Исломий молияси ва Исломий банк. Ҳозирги ҳолати ва истиқболлари

  • Рақамли масофавий банк. Молиявий платформаларда банк ва нобанк хизматлари. Масофавий идентификация

  • Финтех. Катта маълумотлар. Сунъий интеллект. 21-асрнинг стратегик векторлари

  • Крипто саноати. Ҳолат, трендлар, прогнозлар. Активларни токенизация қилиш, финтех платформалари ва тарқатилган маълумотлар регистрлари. Blockchain

  • "Чакана бизнес"

  • "Ўзбекистоннинг чакана савдоси. E-commerce нинг ҳозирги ҳолати. Асосий тенденциялар. Янги муаммолар ва истиқболли ечимлар"

  • "Ўзбекистонда венчур капитал бозорини ривожлантириш стратегияси"

  • "Банк иши келажаги бўйича навигация: мижозларни жалб қилган ҳолда банкинг орқали тақдим этилган рақамли трансформация"

Форумнинг расмий саҳифаси: https://uz.plus-forum.com/


USD = 12599.92
-25.26
EUR = 13510.89
+5.73
RUB = 144.48
-2.14
GBP = 15962.84
-10.54
JPY = 78.92
-0.53
CHF = 14108.07
-40.96
CNY = 1735.60
-3.09
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X