- Тошкентдаги халқаро Вестминстер университети;
- Тошкент давлат иқтисодиёт университети;
- Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети;
- Тошкент шаҳридаги ИНҲА университети;
- Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети;
- М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг Тошкентдаги филиали;
- Москва давлат халқаро муносабатлар институтининг (МГИМО) Тошкентдаги филиали;
- Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети;
- IT Park университети;
- Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти.
2024/2025-ўқув йили учун Марказий банк стипендияси 2024 йил октябрь ойидан тайинланади. Ҳужжатларни қабул қилиш муддати: 2024 йил 9 – 13-сентябрь.
Марказий банк стипендияси республика ҳудудида ўрнатилган базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 бараваридан кам бўлмаган миқдорда белгиланади.
Марказий банкнинг тегишли таркибий бўлинмаларида ҳар кунлик (кунига 3 соатгача, ҳафтада кўпи билан 15 соатдан ошмаган ҳолда) амалий малака ўтайдилар.
Марказий банк стипендиатларига қўйиладиган талаблар:
- ўқув жараёнида (сўнгги ўқув йили натижаларига кўра) юқори рейтинг кўрсаткичига эга бўлиши (86% дан юқори);
- давлат тилини мукаммал билиши;
- хорижий тилларни (рус ва инглиз) билиши энг камида Б2 даражасида(SEFR бўйича).
Қўшимча устунлик берилади:
- АCCА ва бошқа халқаро сертификатлар;
- BigData дастурларида ишлай олиши;
- IELTS 7.0 даражаси;
- соҳага оид халқаро ёки республика олимпиадаси ғолиби ёки совриндорлари.
Марказий банк стипендиясига талабгорлар қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилади:
- маълумотнома (объективка);
- паспорт нусхаси;
- номзоднинг рейтинг (синов) дафтарчаси нусхаси;
- Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган хорижий давлатлар олий таълим муассасалари талабалари учун ўрнатилган тартибда фанларни ўзлаштириш бали тўғрисида маълумотнома;
- номзоднинг чет тилини ўзлаштирганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар, илмий ишланмалари, илмий конференция ва семинарларда иштирок этган маъруза тезислари ва чоп этилган мақолалари (агар мавжуд бўлса).
Зарур ҳолларда ҳужжатларнинг асл нусхалари талаб этилади.
Барча талаб этилган ҳужжатлар университет томонидан бириктирилган координатор орқали 2024 йил 13 сентябргача тақдим этилиши лозим.
Қўшимча маълумотларни (71) 212-6037, 212-6091 телефон рақамлари орқали олишингиз мумкин.