Жорий йилнинг 6 апрель куни Марказий банк томонидан Ўзбекистон республика валюта биржасида умумий ҳажми 200 млрд. сўмлик маблағлар тақдим этиш бўйича муддати 14 кунлик РЕПО аукцион савдолари ўтказилди.
Аукцион давомида тижорат банклар томонидан давлат қимматли қоғозлар таъминоти асосида жами 110 млрд. сўмлик маблағларни жалб қилиш бўйича келиб тушган буюртманомалар тўлиқ қондирилди.
Аукцион натижаларига кўра, РЕПО бўйича ўртача тортилган фоиз ставкаси, шунингдек минимал ва максимал ставка – йиллик 16,0 фоизни ташкил этди.