Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Марказий банкка янги раис тайинланди

Янгиланган сана: 11 Дек 2024, 22:02
11 Дек 2024
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимномасига мувофиқ, Тимур Аминджанович Ишметов Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви раиси лавозимига тайинланди.

Т. Ишметов 1979 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 2000 йилда Тошкент молия институтини, 2005 йилда Тошкент давлат юридик институтини, 2008 йилда Буюк Британиянинг Бирмингем университетини тамомлаган.

Тимур Аминджанович ўз фаолияти давомида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Давлат инвестиция қўмитаси ва Молия вазирлигида турли раҳбарлик лавозимларида ишлаган. 2020–2022 йилларда Ўзбекистон Республикаси молия вазири сифатида фаолият юритган. 2022 йилдан бугунги кунгача Президентнинг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

USD = 12967.00
+11.74
EUR = 13352.12
+25.04
RUB = 126.49
+0.05
GBP = 15814.55
+11.72
JPY = 83.26
+0.05
CHF = 14230.68
+11.32
CNY = 1769.27
+2.25
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X