Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Банк назорати қўмитасида ноябрь ойида ўттиздан ортиқ масала кўриб чиқилди

Янгиланган сана: 14 Дек 2024, 10:56
14 Дек 2024

Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси жорий йилнинг ноябрь ойидаги йиғилишларида (9 марта) 32 та масалани кўриб чиқди ва тегишли қарорлар қабул қилди.

Рўйхатга олиш ва рухсат бериш йўналишида 13 та масала, шу жумладан, кредит ташкилотлари уставига киритилган ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказиш (1 та), банкларда аудит ўтказиш ҳуқуқини бериш учун аудиторлик малака сертификатини тақдим этиш (1 та), кредит ташкилотларининг устав фондидаги улушига эгалик қилиш учун рухсат бериш (3 та) ҳамда тижорат банклари кузатув кенгаши ва бошқаруви аъзолари ҳамда муҳим аҳамиятга эга ходимларининг номзодларини кўриб чиқишга доир (8 та) масалалар кўрилди.

Шу билан бирга, Кредит ташкилотларининг молиявий ҳолатига оид 19 та масала – Марказий банкнинг кўрсатмалари ва пруденциал меъёрлари талабларининг бажарилиши, тижорат банкларида амалга оширилган назорат тадбирлари, шунингдек, тижорат банклари ва микромолия ташкилотида ўтказилган ўрганиш ва текширишлар натижалари ҳам муҳокама қилинди.

Тижорат банклари, микромолия ташкилотлари ва тўлов ташкилотларида ўтказилган ўрганишлар натижасида аниқланган қоидабузарликлар учун 22 та банк ва 3 та тўлов ташкилоти чора ва санкциялар қўлланилиши тўғрисида огоҳлантирилди.

Шу билан бирга, амалдаги қонунчилик, Марказий банк томонидан ўрнатилган иқтисодий меъёрлар талаблари ҳамда кўрсатмаларига риоя қилинмаганлиги, шунингдек, ўрганиш ва инспекция текширувлари давомида аниқланган қоидабузарликлар учун 8 та банк, 7 та тўлов ташкилоти ва 12 та микромолия ташкилотига нисбатан жарима санкцияси қўлланилди.

Бундан ташқари, Банк назорати қўмитасининг тегишли қарори билан 7 та банк 2025 йил учун тизимли аҳамиятга молик банклар сифатида белгиланди.

USD = 12972.08
+15.08
EUR = 13223.74
-121.97
RUB = 126.61
-1.16
GBP = 15705.30
-235.7
JPY = 82.55
+0.51
CHF = 14144.67
-40.79
CNY = 1769.22
+2.2
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X