Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Банк назорати қўмитасида ўтган йилнинг декабрь ойида ўттиздан ортиқ масала кўриб чиқилди

Янгиланган сана: 11 Янв 2025, 14:31
11 Янв 2025

Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси ўтган йилнинг декабрь ойидаги йиғилишларида (6 марта) 37 та масалани кўриб чиқди ва тегишли қарорлар қабул қилди.

Рўйхатга олиш ва рухсат бериш йўналишида 27 та масала, шу жумладан, кредит ташкилотлари уставига киритилган ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказиш (7 та), янги очилаётган микромолия ташкилотларини ҳисоб рўйхатидан ўтказиш (4 та), кредит ташкилотларининг устав фондидаги улушига эгалик қилиш учун рухсат бериш (7 та), тижорат банклари кузатув кенгаши ва бошқаруви аъзолари ва муҳим аҳамиятга эга ходимларининг номзодларини кўриб чиқиш (7 та) каби масалалар кўрилди.

Шу билан бирга, Банк назорати қўмитасининг тегишли қарорлари билан “NUR LOMBARD” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси томонидан ломбард фаолиятини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги сабабли ломбардлар реестридан чиқарилди.

Бундан ташқари, кредит ташкилотларининг молиявий ҳолатига оид 10 та масала – Марказий банкнинг кўрсатмалари ва пруденциал меъёрлари талабларининг бажарилиши ҳамда тижорат банклари, микромолия ташкилоти ва тўлов ташкилотларида ўтказилган ўрганиш ва текширишлар натижалари ҳам муҳокама қилинди.

Тижорат банклари, микромолия ташкилотлари ва тўлов ташкилотларида ўтказилган ўрганишлар натижасида аниқланган камчиликлар, жумладан, Марказий банкнинг кўрсатмалари ва пруденциал меъёрлари талабларига, шунингдек, валюта ва ташқи савдо оперaцияларини амалга оширишда қонунчилик талабларига риоя қилмаганлиги учун 9 та банк, 2 та ломбард ва 1 та микромолия ташкилоти чора ва санкциялар қўлланилиши тўғрисида огоҳлантирилди.

Шунингдек, амалдаги қонунчилик, Марказий банк томонидан ўтказилган ўрганиш ва инспекция текширувлари давомида аниқланган қоидабузарликлар учун 1 та банк, 1 та ломбард ва 1 та микромолия ташкилотига нисбатан жарима санкцияси қўлланилди.

USD = 12967.00
+11.74
EUR = 13352.12
+25.04
RUB = 126.49
+0.05
GBP = 15814.55
+11.72
JPY = 83.26
+0.05
CHF = 14230.68
+11.32
CNY = 1769.27
+2.25
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X