Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

We-Fi Code ташаббусини жорий этиш бўйича ишчи гуруҳ учрашуви

Янгиланган сана: 18 Мар 2025, 17:12
18 Мар 2025
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида аёллар тадбиркорлигини ривожлантиришга қаратилган We-Fi Code ташаббусини жорий этиш бўйича ишчи гуруҳ учрашуви ўтказилди. Тадбирда тижорат банклари, микромолиявий ташкилотлар ва Микромолиявий институтлар миллий ассоциацияси вакиллари иштирок этишди.

Учрашув давомида ташаббуснинг асосий йўналишлари ва ишлаш механизми, иштирокчиларнинг ўрни ва вазифалари, шунингдек, Европа тикланиш ва тараққиёт банки (EBRD), Осиё тараққиёт банки (ADB) ва Аёллар учун молиявий оммабоплик альянси (Financial Alliance for Women) халқаро ҳамкорларининг ташаббусдаги иштироки муҳокама қилинди.

Аёллар тадбиркорлиги бўйича McKinsey консалтинг компанияси томонидан ўтказилган тадқиқот натижалари ва мамлакатдаги аёллар тадбиркорлигининг ҳозирги ҳолати кўриб чиқилди. Иштирокчилар аёллар тадбиркорлиги бўйича муҳим маълумотлар ва статистик кўрсаткичларга тез ва очиқ киришни таъминлайдиган онлайн платформа (Dashboard) ишлаб чиқиш масалаларини, шунингдек, уни жорий этиш бўйича амалга оширилаётган ва режалаштирилган ишлар муҳокама қилдилар.

Учрашув натижаларига кўра, We-Fi Code ташаббусини жорий этиш мақсадида мувофиқлаштирувчи гуруҳ ташкил этиш тўғрисида келишилди.

USD = 12957.14
+29.97
EUR = 14702.47
-15.11
RUB = 156.56
+0.83
GBP = 17233.00
+34.69
JPY = 90.22
-0.53
CHF = 15590.35
-78.95
CNY = 1778.00
+5.24
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X