Шрифт ўлчами: A A A
Масштаб: A A A A
Ранг: A A A A
Расмлар: Ёқиш Ўчириш

Марказий банк хабари

Янгиланган сана: 5 Апр 2025, 12:46
5 Апр 2025

Ижтимоий тармоқларда тўлов тизимлари операторлари, электрон пуллар тизими операторлари ва тўлов ташкилотларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар юзасидан билдирилаётган фикрлар борасида Марказий банк қуйидагиларни маълум қилади.

Ички электрон пул ўтказмалари юзасидан маълумотларга қўйиладиган талаблар бўйича, Ички назорат қоидаларининг 312 бандига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баробарига тенг ёки ундан ошган суммадаги юборилаётган ички электрон пул ўтказмалари бўйича маълумотларни жўнатувчининг идентификацион маълумотлари билан бирга юборилишини таъминлашлари кераклиги белгиланмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ушбу банд талаблари мижозларга қўшимча қийинчиликларни келтириб чиқармайди, сабаби ушбу талаб тўлов ташкилотлари ва банклар ўртасида маълумот алмашинуви бўйича мажбуриятларга тааллуқли бўлиб, мижоз томонидан аккаунт очилишида олинган, яъни мавжуд идентификацион маълумотларни базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баробарига тенг ёки ундан ошган суммадаги юборилаётган ички электрон пул ўтказмаларида ўтказма билан бирга юборилишини таъминлашлари лозимлигини англатади.

 

USD = 12128.46
-36.78
EUR = 14304.31
-26.34
RUB = 159.04
-0.38
GBP = 16412.23
-58.29
JPY = 76.26
-0.23
CHF = 15499.63
-21.22
CNY = 1777.58
-6.05
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X