Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Марказий банк чекка ҳудудларда молиявий саводхонлик бўйича ўқув тренинглари қамровини кенгайтирди

Янгиланган сана: 15 Апр 2025, 12:45
15 Апр 2025
Жорий йилда Марказий банк томонидан аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишларнинг географияси янада кенгайтирилди. Эндиликда лойиҳа мамлакатимиздаги шароити оғир 3-, 4- ва 5-тоифага киривчи 71 та чекка туманни тўлиқ қамраб олмоқда. 

Шахсий молияни бошқариш, банк хизматларидан фойдаланиб маблағларни кўпайтириш, расмий фаолият юритиш бизнесни бошлаш ва кенгайтириш, молиявий маданият ва рақамли молиявий саводхонлик ва оммабопликни ошириш, аҳолини, айниқса, хотин-қизлар, ёшлар ва тадбиркорларни кибержиноятлардан ҳимоя қилишга қаратилган ишлар янада кенг қамровда олиб борилмоқда.

Ташриф режасига асосан Сирдарё вилоятининг Сардоба, Гулистон, Боёвут, Ховос, Оқолтин ва Мирзаобод, Тошкент вилоятининг Бекобод, Бўка, Пскент ва Оққўрғон, Қашқадарё вилоятининг Кўкдала, Чироқчи, Яккабоғ, Қамаши, Муборак, Нишон, Миришкор ва Деҳқонобод туманларида Марказий банк ҳамда тижорат банклари билан биргаликда мақсадли гуруҳларнинг молиявий саводхонлигини ошириш масалалари бўйича 18 та давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирлар доирасида 18 та туманда ўтказилган ўқув машғулотларида 546 нафар ёшлар, 802 нафар хотин-қизлар, 108 нафар тадбиркор, шунингдек, 309 нафар ёрдамчи агентлар ва 366 нафар маҳалла фаоллари иштирок этишди. 

Тренингда Марказий банк ва тижорат банклари мутахассислари томонидан аҳолини тадбиркорликка жалб этиш, жумладан, ўзини-ўзи банд қилишда яратилган микромолиявий хизматларнинг имкониятлари, имтиёзли кредитлаш дастурлари, ижобий кредит тарихини шакллантиришда масъулиятли қарз олишнинг аҳамияти, банк омонатларини самарали бошқариш, кредит ташкилотлари билан ўзаро муносабатларни ўрнатиш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, шунингдек, молиявий хавфсизликнинг асосий қоидалари каби мавзуларга алоҳида эътибор қаратилди.

USD = 12957.14
+29.97
EUR = 14702.47
-15.11
RUB = 156.56
+0.83
GBP = 17233.00
+34.69
JPY = 90.22
-0.53
CHF = 15590.35
-78.95
CNY = 1778.00
+5.24
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X