Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

“Tencent Cloud International” вакиллари билан учрашув ўтказилди

Янгиланган сана: 23 Апр 2025, 19:45
23 Апр 2025
Марказий банкда Хитойнинг йирик технологик компанияси “Tencent Holdings Ltd” таркибига кирувчи “Tencent Cloud International” делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди. 

Учрашувда мамлакатимиздаги рақамли технологиялар ва булутли инфратузилмани ривожлантириш борасидаги икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Музокаралар чоғида томонлар “Tencent Holdings Ltd” таркибидаги “WeChat Pay” рақамли тўлов тизимини Ўзбекистондаги маҳаллий тўлов тизимлари билан интеграция қилиш, QR-код орқали тўловларни амалга ошириш имкониятлари ҳамда ушбу йўналишда ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини кўриб чиқдилар.

Учрашув якунида томонлар тўлов тизимлари соҳасидаги ташаббусларни қўллаб-қувватлаб, келгусида амалга ошириладиган ишларни келишиб олдилар.

USD = 12904.51
-33.42
EUR = 14575.64
-89.5
RUB = 161.99
+0.89
GBP = 17295.91
-53.85
JPY = 89.94
+0.08
CHF = 15609.66
-82.19
CNY = 1790.70
-4.84
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X