Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Тадбиркорларни қийнаётган муаммолар билан яқиндан танишилди

Янгиланган сана:  5 Июн 2020, 22:03
4 Июн 2020

Қашқадарё вилоятида Марказий банк раҳбарияти томонидан тижорат банклари масъул ходимлари иштирокида учрашув ўтказилди.

Учрашув давомида ҳудуддаги банк тизимига доир кўплаб масалалар муҳокама этилди. Жумладан, экспортёр корхоналарни қўллаб-қувватлаш мақсадида тижорат банклари томонидан уларга зарур банк хизматларини таклиф қилиш, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун лойиҳаларни ўз вақтида жорий этиш, ҳар бир лойиҳани пухта ўрганган ҳолда, кредитларнинг мақсадли ишлатилиши ва самарадорлигини таъминлаш юзасидан зарур чоралар кўрилишига алоҳида эътибор қаратилди.

Шу билан бирга, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида банк тизимидаги мавжуд муаммолар, банк операцияларини амалга оширишда йўл қўйилаётган камчиликлар ва уларни бартараф этиш, ушбу йўналишда банклар фаолиятини такомиллаштириш каби масалалар атрофлича кўриб чиқилди ҳамда тегишли тавсиялар берилди.

3

Тадбиркорлар фаолиятини қайта тиклаш ва бунинг учун кредитлар ажратиш орқали уларга яқиндан кўмаклашиш мақсадида жойларга чиққан ҳолда мавжуд муаммолар ўрганилди. Хусусан, Қарши шаҳридаги корхона раҳбарлари билан юзма-юз мулоқотлар давомида банк хизматларидан унумли фойдаланиш борасида зарур таклифлар билдирилди.

1

USD = 10674.08
-6.98
EUR = 12576.20
+3.52
RUB = 146.91
-0.58
GBP = 14715.29
-47
JPY = 97.05
-0.57
CHF = 11512.17
-47.42
CNY = 1653.38
-3.63
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X