Шрифт ўлчами: A A A
Масштаб: A A A A
Ранг: A A A A
Расмлар: Ёқиш Ўчириш

Банк назорати қўмитаси жорий йилнинг август ойида элликдан ортиқ масалани кўриб чиқди

Янгиланган сана: 12 Сен 2025, 19:10
12 Сен 2025

Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси томонидан 2025 йилнинг август ойидаги йиғилишларида (9 марта) 51 та масала кўриб чиқилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.

Рўйхатга олиш ва рухсат бериш йўналишида 32 та масала, шу жумладан, кредит ташкилотлари уставига киритилган ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказиш (9 та), янги очилаётган микромолия ташкилотларини ҳисоб рўйхатидан ўтказиш (8 та), кредит ташкилотларининг устав фондидаги улушига эгалик қилиш учун рухсат бериш (3 та), микромолия ташкилотини реестрдан чиқариш (2 та) ва банкларда аудит ўтказиш ҳуқуқини бериш учун аудиторлик малака сертификатини тақдим этиш (1 та), шунингдек, тижорат банклари кузатув кенгаши ва бошқаруви аъзолари ҳамда муҳим аҳамиятга эга ходимларининг номзодларини кўриб чиқиш (9 та) билан боғлиқ масалалар кўрилди.

Шу билан бирга, кредит ташкилотларининг молиявий ҳолатига оид 19 та масала – Марказий банкнинг кўрсатмалари ва пруденциал меъёрлари талабларининг бажарилиши, тижорат банклари ва микромолия ташкилотларида ўтказилган инспекция натижалари, шунингдек жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашишга қаратилган масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Пруденциал норматив талабларига риоя этилмаганлиги, ҳудудларда муаммоли кредитларни ундириш ва улар қолдиғини камайтириш юзасидан ишлаб чиқилган режа-графиклар ижроси бажарилмаганлиги ҳамда инспекция текширувлари давомида аниқланган камчиликлар учун 14 та банк ва 2 та тўлов ташкилоти чора ва санкциялар қўлланилиши тўғрисида огоҳлантирилди.

Шунингдек, Марказий банк талаблари ва ўтказилган инспекция текширувлари давомида, ҳамда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш қоидаларига риоя қилинишида аниқланган қоидабузарликлар учун 9 та банк, 6 та микромолия ташкилоти ва 4 та ломбардга нисбатан жарима санкцияси қўлланилди.

Бундан ташқари, устав капиталининг энг кам миқдорини шакллантирилиши бўйича қонунчилик талабларига риоя қилинмаганлиги учун 1 та банкка берилган лицензия чақириб олинди.

USD = 12020.48
+4.52
EUR = 14048.33
-3.13
RUB = 158.77
-1.53
GBP = 16207.21
-15.54
JPY = 75.25
+0.03
CHF = 15273.80
-29.26
CNY = 1758.33
-0.01
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X