Шрифт ўлчами: A A A
Масштаб: A A A A
Ранг: A A A A
Расмлар: Ёқиш Ўчириш

Марказий банк хабари

Янгиланган сана: 25 Сен 2025, 16:18
25 Сен 2025

Марказий банк бошқарувининг қарорига асосан:

1. “Smart bank” акциядорлик жамиятининг номи “Open bank” акциядорлик жамиятига ва жойлашган ери (почта манзили) ўзгарганлиги муносабати билан унга берилган банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия қайта расмийлаштирилди;

2. “Hayot bank” акциядорлик жамиятининг жойлашган ери (почта манзили) ўзгарганлиги муносабати билан унга берилган банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия қайта расмийлаштирилди;

3. “Anor bank” акциядорлик жамиятининг жойлашган ери (почта манзили) ўзгарганлиги муносабати билан унга берилган банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия қайта расмийлаштирилди;

4. Эрон “Soderot” банкининг Ўзбекистон Республикаси Тошкент шаҳридаги шўба банкининг ташкилий-ҳуқуқий шакли “шўба” жамият шаклидан “акциядорлик жамияти” шаклига, банк номи “Soderot” банкка ҳамда жойлашган ери (почта манзили) ўзгарганлиги муносабати билан ушбу банкнинг банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия қайта расмийлаштирилди.

 

USD = 11809.82
-29.77
EUR = 13569.48
+0.13
RUB = 140.68
+0.26
GBP = 15820.43
+16.95
JPY = 75.12
+0.11
CHF = 14381.17
+38.84
CNY = 1763.87
-3.84
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X