Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

"Ўзбекистон республика валюта биржаси” АЖнинг сифат менежменти тизими ISO 9001:2015 халқаро стандартига мувофиқлиги тасдиқланди

Янгиланган сана:  11 Июн 2020, 10:13
11 Июн 2020

“Ўзбекистон республика валюта биржаси” АЖда самарали операцион фаолиятни таъминлаш ва бизнес жараёнларни оптималлаштириш мақсадида халқаро стандартларга асосланган ISO 9001:2015 сифат менежменти тизими ишлаб чиқилиб, жорий этилди.

Ушбу сертификат биржанинг кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилаш, мижозлар эҳтиёжини қондириш, шунингдек, бошқарувнинг доимий равишда такомиллаштириб боришга тайёрлигини тасдиқлайди.

ISO 9001:2015 ишлаб чиқариш ва сифат менежменти соҳасида дунёдаги энг илғор амалиётларни умумлаштирувчи халқаро стандарт ҳисобланади. Стандартларнинг ўзига хослиги шундаки, улар бевосита маҳсулот ва хизматлар сифатига эмас, балки маҳсулот ва хизматлар сифатининг олдиндан ва барқарор даражасини таъминлаш учун мўлжалланган бизнес жараёнларни бошқариш тизимига талаблар қўяди.

“Ўзбекистон республика валюта биржаси” АЖ ўзининг бизнес жараёнларни янада оптималлаштириш мақсадида ISO 27001:2013 ахборот хавфсизлиги менежменти тизими ва ISO 37001:2016 коррупцияга қарши менежмент тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишда давом этмоқда.

USD = 12671.84
+17.27
EUR = 13468.90
-14.54
RUB = 134.64
-0.62
GBP = 15778.98
-20.25
JPY = 81.98
-0.26
CHF = 13874.78
+14.35
CNY = 1750.45
+2.27
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X