Марказий банкда Президентимизнинг 2025 йил 18 июлдаги ПҚ–226-сон “Хорижий инвесторлар кенгашининг навбатдаги мажлиси доирасида эришилган келишувларнинг ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида хорижий инвесторлар иштирокида Гаров тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштиришга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Давра суҳбатида гаров институтининг иқтисодиёт барқарорлиги, тадбиркорликни ривожлантириш ва инвестицион муҳит жозибадорлигини оширишдаги аҳамияти ҳар томонлама кўриб чиқилди.
Айтиш жоизки, Президент ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгаши ҳукумат ва хорижий инвесторлар ўртасидаги мулоқот учун асосий платформа вазифасини ўтамоқда ҳамда инвестиция муҳитини яхшилаш, долзарб масалаларни ҳал этиш, стратегик ташаббусларни амалга оширишга хизмат қилмоқда.