Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Банк назорати қўмитаси жорий йилнинг сентябрь ойида қирқдан ортиқ масалани кўриб чиқди

Янгиланган сана: 17 Окт 2025, 17:31
17 Окт 2025

Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси томонидан 2025 йилнинг сентябрь ойидаги йиғилишларида (9 марта) 43 та масала кўриб чиқилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.

Рўйхатга олиш ва рухсат бериш йўналишида 28 та масала, шу жумладан, кредит ташкилотлари уставига киритилган ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказиш (5 та), янги очилаётган микромолия ташкилотларини ҳисоб рўйхатидан ўтказиш (2 та), кредит ташкилотларининг устав фондидаги улушига эгалик қилиш учун рухсат бериш (3 та), банкларда аудит ўтказиш ҳуқуқини бериш учун аудиторлик малака сертификатини тақдим этиш (3 та), микромолия банки фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия бериш (1 та), шунингдек, тижорат банклари кузатув кенгаши ва бошқаруви аъзолари ҳамда муҳим аҳамиятга эга ходимларининг номзодларини кўриб чиқиш (14 та) билан боғлиқ масалалар кўрилди.

Шу билан бирга, кредит ташкилотларининг молиявий ҳолатига оид 15 та масала – Марказий банкнинг кўрсатмалари ва пруденциал меъёрлари талабларининг бажарилиши, тижорат банклари ва микромолия ташкилотларида ўтказилган инспекция натижалари, банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, шунингдек жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашишга қаратилган масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Пруденциал норматив талабларига риоя этилмаганлиги, ўз фаолиятини қонунчилик ҳужжатлари талабларига белгиланган тартибда мувофиқлаштирмаганлиги ҳамда инспекция текширувлари давомида аниқланган камчиликлар учун 7 та банк ва 13 та тўлов ташкилоти чора ва санкциялар қўлланилиши тўғрисида огоҳлантирилди.

Шунингдек, Марказий банк томонидан ўтказилган инспекция текширувлари давомида ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш қоидаларига риоя қилинишида аниқланган қоидабузарликлар, шунингдек, банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга ошириш йўналишида қонунчилик талабларига риоя қилинмаганлиги учун 8 та банкка нисбатан жарима санкцияси қўлланилди.

USD = 11972.35
-17.65
EUR = 13852.01
-14.43
RUB = 147.52
-0.03
GBP = 15702.93
-39.94
JPY = 77.32
-0.37
CHF = 14978.54
+52.61
CNY = 1682.12
-1.82
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X