Шрифт ўлчами: A A A
Масштаб: A A A A
Ранг: A A A A
Расмлар: Ёқиш Ўчириш

RegTech Forum Uzbekistan 2025 II: келажакни сифатли маълумотларга асосланган ҳолда қурамиз

Янгиланган сана: 29 Окт 2025, 10:28
28 Окт 2025

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки RegTech лойиҳаси доирасида назорат ости ташкилотлардан ҳисоботларни йиғишнинг замонавий ёндашувларини жорий этишга бағишланган иккинчи форумни ўтказди. Тадбир "RegTech Forum Uzbekistan 2025 II: келажакни сифатли маълумотлар асосида қурамиз" номи остида бўлиб ўтди ва жорий йилнинг февраль ойида бўлиб ўтган биринчи форумнинг давоми бўлди.

SupTech дастурининг бир қисми бўлган RegTech лойиҳаси ҳисоботларни йиғиш жараёнларининг шаффофлигини ошириш, регулятор юкни камайтириш ва маълумотлар сифатини яхшилашга қаратилган. Лойиҳа маълумотларни бошқаришнинг яхлит экотизимини шакллантиради, унда ҳар бир элемент — манбадан тортиб таҳлилгача — ягона тамойиллар асосида бошқарилади. Маълумотлар сифати нафақат техник кўрсаткич, балки бошқарув маданияти ва масъулиятининг элементи сифатида ҳам кўриб чиқилади. Бутун банк тизимининг барқарорлиги айнан маълумотлар билан хатоликларсиз, бир хил ёндашувда ва шаффоф ишлашга боғлиқ.

Форум Марказий банк томонидан KPMG халқаро аудиторлик консалтинг компанияси билан ҳамкорликда ташкил этилди. Тадбирда хорижий экспертлар иштирок этиб, кредит ташкилотларида маълумотларни бошқариш жараёнларини такомиллаштириш бўйича ўз қарашлари ва амалий тавсиялари билан ўртоқлашдилар.

Пленар сессияда Ипотека банки, Асакабанки, Халқ банки ва Туронбанки вакиллари маълумотларни бошқариш тизимларини яратиш бўйича амалга оширилган ишлар ва ўз тажрибалари ҳақида маъруза қилдилар.

Шунингдек, форум доирасида Халқ банки, Асака банк, Туронбанк ва Ипотека-банки RegTech лойиҳасини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун алоҳида эътироф этилди.

Форумнинг ўтказилиши RegTech лойиҳасини самарали жорий этиш, мамлакат молия бозорида маълумотларни бошқариш маданиятини шакллантириш, шунингдек, регулятор ва назорат остидаги ташкилотлар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўлидаги муҳим қадам бўлди.

USD = 12130.01
+32.08
EUR = 14245.48
+50.98
RUB = 153.04
+1.27
GBP = 16239.66
+49
JPY = 78.28
+0.67
CHF = 15234.88
+15.44
CNY = 1721.25
+6.62
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X