Шрифт ўлчами: A A A
Масштаб: A A A A
Ранг: A A A A
Расмлар: Ёқиш Ўчириш

“Инфляцион таргетлаш режимида сузувчи валюта курсининг аҳамияти” мавзусида халқаро давра сухбати бўлиб ўтди

Янгиланган сана: 28 Ноя 2025, 11:31
28 Ноя 2025

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида 2025-йил 27-ноябрда “Инфляцион таргетлаш режимида сузувчи валюта курсининг аҳамияти” мавзусига бағишланган халқаро давра сухбати бўлиб ўтди. Тадбирда халқаро молия институтлари, иқтисодчи олиmlar, банк-молия соҳаси вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари иштирок этиб, мамлакатимизнида амалга оширилаётган валюта бозорини ривожлантириш ислоҳотларининг босқичма-босқич натижалари, сузувчи валюта курсига ўтиш жараёни ҳамда инфляцион таргетлашнинг самарали амалга оширилиши юзасидан қатор муҳим масалалар муҳокама қилинди.

Давра сухбати давомида экспертлар сузувчи валюта курсининг инфляцион таргетлашдаги ўрни, валюта курси динамикасига таъсир этувчи асосий омиллар, бугунги глобал шароитда халқаро захираларни бошқаришнинг замонавий ёндашувлари ҳақида атрофлича фикр алмашдилар. Шунингдек, миллий валютага ишончни мустаҳкамлаш, валюта бозори шаффофлиги ва барқарорлигини ошириш бўйича халқаро тажрибалар ҳамда амалий тавсиялар муҳокама қилинди.

Шунингдек, халқаро экспертлар сузувчи валюта курсини ташқи шокларни юмшатишдаги роли, трансмиссион каналлар ва макроиқтисодий барқарорликка таъсири юзасидан ўз фикрларини билдирдилар.

Хусусан, халқаро экспертлар Марказий банкнинг тижорат банклари, хусусий сектор ва халқаро ташкилотлар билан яқин ҳамкорлик – эркин сузувчи курсга босқичма-босқич ўтишда ҳал қилувчи омил эканлиги, бозор инфратузилмасини чуқурлаштириш, курс шаклланиши механизмларини янада такомиллаштириш, деривативлар бозорини ривожлантириш ва маҳаллий хеджирлаш воситасини жорий этиш юзасидан келгусидаги режаларига катта қизиқиш билдирдилар.

Марказий банк келгусида валюта бозори инфратузилмасини янада такомиллаштириш, ликвидликни ошириш, ишончли халқаро резерв бошқаруви амалиётини ривожлантириш ва илғор халқаро стандартларга мос инструментларни жорий этиш бўйича ишлар изчил давом эттирилишини маълум қилди.

USD = 11962.78
-6.88
EUR = 13887.59
-40.31
RUB = 153.94
+1.38
GBP = 16026.54
-57.09
JPY = 75.62
+0.05
CHF = 14910.61
-40.25
CNY = 1716.50
-1.5
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X