Шрифт ўлчами: A A A
Масштаб: A A A A
Ранг: A A A A
Расмлар: Ёқиш Ўчириш

Банкларга ўрнатиладиган макропруденциал нормативлар ҳамда улар томонидан бериладиган кредитлар (микроқарзлар) бўйича тўловларнинг энг юқори қийматларига доир талаблар тўғрисидаги низомга қўшимча ва ўзгартиришлар юзасидан шарҳ

Янгиланган сана: 24 Дек 2025, 11:47
24 Дек 2025

Марказий банк бошқарувининг “Банкларга ўрнатиладиган макропруденциал нормативлар ҳамда улар томонидан бериладиган кредитлар (микроқарзлар) бўйича тўловларнинг энг юқори қийматларига доир талаблар тўғрисидаги низомга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қарори Адлия вазирлигида 2025 йил 18 декабрда 3618-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди.

Мазкур қарорга мувофиқ кредит таваккалчилигини камайтириш ва аҳоли қарз юки даражасини мақбул даражада сақлаб туриш мақсадида қарзнинг даромадга нисбати кўрсаткичига (Debt-to-income) доир талаб киритилмоқда.

Қарзнинг даромадга нисбати кўрсаткичи – кредит бўйича асосий қарз миқдорини қарз олувчи ўртача ойлик даромади миқдорига бўлиш орқали аниқланади. Қайд этиш ўринлики, мазкур кўрсаткичга доир талаблар Таиланд, Ирландия, Буюк Британия, Дания, Норвегия, Словакия, Латвия, Бельгия, Янги Зеландия ва Қозоғистон каби мамлакатларда жорий қилинган.

Бунда, қарзнинг даромадга нисбати кўрсаткичи фақатгина истеъмол кредитлари, микроқарзлар ва кредит карталари (овердрафтлар) тақдим этилганда ҳисобланиши белгиланмоқда. Ўз навбатида мазкур талаб якка тартибдаги тадбиркорларга бериладиган кредитлар ҳамда таълим кредитларига нисбатан татбиқ этилмайди.

Қарз олувчи даромадларини қуйидаги тасдиқловчи ҳужжат ва маълумотлардан (расмий даромад) фойдаланган ҳолда аниқлаш имконияти мавжуд бўлса, қарзнинг даромадга нисбати 8 баробардан ошмаслиги лозим:

иш ҳақи тўғрисидаги тасдиқланган маълумотлар;

пенсия миқдори тўғрисидаги маълумотлар;

фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия бадаллари тўғрисидаги маълумотлар;

давлат солиқ хизмати органлари томонидан тасдиқланган жисмоний шахснинг жами йиллик даромади тўғрисидаги декларацияси;

фоизлар, дивидендлар, мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар тўғрисидаги маълумотлар.

Ўз навбатида, ўртача ойлик даромадлар юқоридаги ҳужжатлар орқали эмас, балки муқобил манбалардан (норасмий даромад), шу жумладан қарз олувчининг банк ҳисобварақларига тушган тушумлар ёки сўндирилган кредити бўйича тўловларни инобатга олган ҳолда аниқланса қарзнинг даромадга нисбати 5 баробардан ошмаслиги лозим.

Шу билан биргаликда, ўзини ўзи банд қилган шахс бўлган қарз олувчилар учун қарзнинг даромадга нисбати кўрсаткичи 8 баробардан ошмаслиги белгиланмоқда.

Бунда, банк портфелининг 15 фоизигача ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида биринчи марта рўйхатдан ўтганига 6 ойдан ошмаган қарз олувчиларга кредитлар беришда уларнинг қарзнинг даромадга нисбати кўрсаткичи инобатга олинмаслиги ёки ҳисобланмаслиги мумкин.

Юқоридагилардан ташқари, мазкур қарорга мувофиқ қарз олувчи ўртача ойлик даромадларини аниқлашда муқобил манбалардан фойдаланиш имконияти кенгайтирилмоқда. Хусусан, қарз олувчи банкка мурожаат қилган санадан олдинги 18 ой ичида сўндирилган кредити бўйича тўловлари тўғрисидаги маълумотлардан даромадларни аниқлаш мақсадида фойдаланиш мумкин.

Ҳужжат билан ушбу ҳавола орқали батафсил танишишингиз мумкин.


USD = 12275.58
-11.73
EUR = 14591.98
-52.04
RUB = 159.09
+0.26
GBP = 16754.94
-73.76
JPY = 80.28
+0.08
CHF = 15981.75
-63.31
CNY = 1778.73
+0.59
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X