Шрифт ўлчами: A A A
Масштаб: A A A A
Ранг: A A A A
Расмлар: Ёқиш Ўчириш

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Корея Марказий банки ҳамкорлигида тўлов баланси бўйича халқаро семинар ташкил этилди

Янгиланган сана: 21 Янв 2026, 10:14
20 Янв 2026

2026 йил 20 январь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан Корея Республикаси Марказий банкининг Билимлар алмашинуви дастури — Knowledge Partnership Program (KPP) доирасида “Ўзбекистон Республикасида тўлов баланси динамикаси: асосий белгиловчи омиллар, тизимли хатарларни баҳолаш ва уларни олдини олиш бўйича жавоб чораларининг кенг қамровли таҳлили” мавзусида амалга оширилган қўшма тадқиқот якунлари бўйича халқаро семинар ташкил этилди.

Мазкур семинар қўшма тадқиқот доирасида Ўзбекистон Республикасида тўлов баланси ҳолатини чуқур таҳлил қилиш, халқаро илғор моделлар ёрдамида унинг динамикасига таъсир этувчи фундаментал омилларни аниқлаш, шунингдек, ташқи иқтисодий хатарларни баҳолаш ва уларни олдини олиш механизмларини жорий қилиш ёки такомиллаштириш бўйича якуний хулосаларни тақдим этишга қаратилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Корея Республикаси Марказий банки, шунингдек Корея Республикасининг етакчи олий таълим муассасалари — Хонгик университети ва Донгюк университети вакиллари иштирок этдилар.

Семинар доирасида халқаро экспертлар томонидан тўлов баланси таҳлили, макроиқтисодий хавфларни аниқлаш ва баҳолаш, шунингдек, халқаро тажрибага асосланган самарали сиёсий ва институционал ёндашувлар юзасидан тақдимотлар ўтказилди. Ушбу мулоқотлар Марказий банк мутахассисларининг таҳлилий салоҳиятини ошириш, илмий-амалий билимларни чуқурлаштириш ва халқаро тажрибани миллий шароитга мослаштиришга хизмат қилади.

Мазкур тадбир Марказий банкнинг макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, ташқи иқтисодий хатарларни олдиндан аниқлаш ва уларни самарали бошқариш борасидаги институционал салоҳиятини мустаҳкамлашга қаратилган бўлиб, Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасидаги профессионал ҳамда илмий ҳамкорликни янада ривожлантиришга хизмат қилади.

USD = 12275.58
-11.73
EUR = 14591.98
-52.04
RUB = 159.09
+0.26
GBP = 16754.94
-73.76
JPY = 80.28
+0.08
CHF = 15981.75
-63.31
CNY = 1778.73
+0.59
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X