Жорий йилнинг 5 февраль куни Марказий банк ва «Янги Ўзбекистон» университети ўртасида таълим ҳамда илмий тадқиқотлар соҳасида узоқ муддатли ҳамкорликни ривожлантириш бўйича Англашув меморандуми имзоланди.
Меморандум доирасида қуйидаги йўналишлар бўйича келишувларга эришилди:
-
илмий-тадқиқот ишларини биргаликда амалга ошириш ҳамда ўзаро манфаатли мавзулар бўйича қўшма илмий нашрларни тайёрлаш;
-
қўшма илмий-амалий ва илмий-услубий конференциялар, форумлар ҳамда семинарларни ташкил этиш;
-
университетнинг иқтисодиёт, математика ва бошқа тегишли йўналишларида таҳсил олаётган бакалавриат, магистратура ва докторантура талабаларининг илмий ишларини Марказий банк фаолияти учун долзарб мавзулар билан боғлаш, шунингдек уларнинг Марказий банкда амалиёт ўташлари учун шароит яратиш;
-
Марказий банк буюртмасига асосан ходимларни университетда тадқиқот методлари, маълумотлар илми (data science), макроиқтисодиёт ва микроиқтисодиёт йўналишлари бўйича махсус курсларда ўқитиш.
Мазкур Меморандум илм-фан ва амалиёт интеграциясини кучайтириш, малакали кадрлар тайёрлаш ҳамда замонавий иқтисодий тадқиқотларни ривожлантиришга хизмат қилади.