Ўзбекистон ва Арманистон Марказий банклари ўртасида ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзоланди.
Мазкур Меморандум икки мамлакат Марказий банклари ўртасида пул-кредит сиёсати, тўлов тизимлари, молиявий технологиялар, лойиҳалар ва маълумотларни бошқариш, шу жумладан Suptech ва Regtech йўналишлари, банклар ҳамда нобанк кредит ташкилотлари фаолиятини назорат қилиш масалалари бўйича ўзаро ҳамкорликни амалга ошириш учун хизмат қилади.
Мазкур меморандум марказий банклар ўртасида профессионал мулоқотни ривожлантириш, қўшма учрашувлар, ўқув тадбирлари, семинарлар ва танишув ташрифларини ташкил этиш ҳамда билим ва илғор тажриба алмашинувини рағбатлантириш мақсадида имзоланган. Шу билан бирга, ҳужжат ахборот алмашинуви бўйича аниқ тамойилларни белгилаб, ҳамкорлик қонунли ва самарали асосда, махфийлик талабларига қатъий риоя этилган ҳолда амалга оширилишини таъминлайди.