Шрифт ўлчами: A A A
Масштаб: A A A A
Ранг: A A A A
Расмлар: Ёқиш Ўчириш

Марказий банк хабарномаси

Янгиланган сана: 5 Мар 2026, 13:37
5 Мар 2026

Тижорат банкларига
Тўлов ташкилотларига

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 10 декабрдаги ПФ–246-сон Фармони ижросини таъминлаш доирасида жорий йил 17 февралдаги №38-02/266-сон хат билан мобил иловалар орқали амалга ошириладиган P2P ўтказмаларида операция мақсадини кўрсатиш функциясини жорий этиш бўйича топшириқ юборилган эди.

Мазкур хатга қўшимча кўрсатма сифатида қуйидагилар маълум қилинади.

Мобил иловаларнинг индивидуал техник ечимлари ва фойдаланувчи интерфейсининг қулайлигини сақлаган ҳолда, шунингдек уларнинг ўзига хос архитектураси, техник имкониятлари ҳамда ҳар бир банк мобил иловасининг индивидуал хусусиятлари инобатга олинган ҳолда мазкур йўналишни такомиллаштириш мақсадида тижорат банклари ва тўлов ташкилотларидан таклиф ва мулоҳазаларини Марказий банкнинг Тўлов тизимлари департаментига тақдим этишлари сўралади.

Шу билан бирга, мижозлар учун рақамли хизматлар қулайлигини ошириш мақсадида, тижорат банклари ва тўлов ташкилотлари мобил иловаларда P2P ўтказмаларида операция мақсадини кўрсатиш функциясини ўз ички сиёсатлари ва техник имкониятларидан келиб чиққан ҳолда ихтиёрий тартибда, яъни янги параметрлар билан кенгайтириб ёки таклиф этилганларини камайтириб жорий этишлари мумкин.

Мазкур масала юзасидан такомиллаштирилган механизм ишлаб чиқилгандан сўнг қўшимча равишда алоҳида тартибда маълум қилинади.

Илгари сурилаётган ўзгаришларнинг асосий мақсади онлайн платформалар ўртасида соғлом рақобатни ривожлантириш ва нақдсиз ҳисоб-китоблар кўламини кенгайтиришдир. Бу эса тижорат банклари ва тўлов ташкилотлари иловалари фойдаланувчилари учун янада қулай хизматлар ва афзалликлар шаклланишига хизмат қилади.


USD = 12190.43
+49.05
EUR = 14362.76
+49.29
RUB = 162.09
+1.83
GBP = 16526.57
+83.5
JPY = 76.72
+0.35
CHF = 15594.77
+42.86
CNY = 1787.06
+5.88
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X