Шрифт ўлчами: A A A
Масштаб: A A A A
Ранг: A A A A
Расмлар: Ёқиш Ўчириш

Капитал ҳисобини либераллаштириш масалалари бўйича Германия Иқтисодий Гуруҳи билан учрашув

Янгиланган сана: 6 Мар 2026, 13:09
6 Мар 2026

19-февраль куни Марказий банк вакиллари ҳамда Германия Иқтисодий Гуруҳи ўртасида капитал ҳисобини либераллаштириш масалаларини муҳокама қилиш юзасидан учрашув бўлиб ўтди.

Марказий банк томонидан учрашувда раис ўринбосари Нодирбек Ачилов ҳамда тегишли департаментларнинг вакиллари иштирок этди. Германия Иқтисодий Гуруҳи делегацияси таркибида Berlin Economics компанияси маслаҳатчиси Вольдемар Вальтер, Kiel Institute for the World Economy катта илмий ходими ва дастур координатори Матиас Люке ҳамда маҳаллий координатор Абдувахид Сулейманов қатнашди.

Муҳокамалар давомида капитал ҳисобини либераллаштиришга босқичма-босқич ва пухта режалаштирилган ёндашувнинг, макропруденциал ҳимоя чораларига ҳамда кучли институционал салоҳиятга таянган ҳолда амалга оширилиши муҳимлиги таъкидланди. Шунингдек, валюта бозорини ислоҳ қилиш жараёнлари, деривативлар бозорини ривожлантириш, экспортёр ва импортёрлар учун хеджирлаш воситаларини кенгайтириш, молиявий институтларни мустаҳкамлаш ҳамда стресс-тест механизмларини жорий этиш ислоҳотларнинг муҳим йўналишлари сифатида қайд этилди. Ушбу йўналишларда ишлар молиявий барқарорлик ва институционал тайёргарликни таъминлаш мақсадида ўзаро мувофиқлаштирилган ва параллел равишда амалга оширилиши лозимлиги таъкидланди.

Жорий ҳисоб кўрсаткичлари барқарор деб баҳоланди ва ижобий мезон сифатида эътироф этилди. Резидентлар учун айрим чекловлар сақланиб қолаётган бўлса-да, амалдаги тартибга солиш тизими трансчегаравий капитал операцияларини босқичма-босқич ва тартибга солинган шароитларда амалга оширишни назарда тутади. Ташқи инвестициялар ҳамда молиявий инструментлардан фойдаланиш амалдаги қонунчилик ва пруденциал талаблар асосида тартибга солиниши муҳокама қилинди.

USD = 12190.43
+49.05
EUR = 14362.76
+49.29
RUB = 162.09
+1.83
GBP = 16526.57
+83.5
JPY = 76.72
+0.35
CHF = 15594.77
+42.86
CNY = 1787.06
+5.88
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X