Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Ўзбекистонда дастлабки электрон тўлов амалга оширилган кун қайси эканини биласизми?

Янгиланган сана:  19 Авг 2020, 15:00
19 Авг 2020

            1995 йил 19 августда банк тизимида электрон тўлов тизими технологияси асосида дастлабки тўловлар амалга оширилди. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тизимида ҳисоб-китоб марказлари ташкил этилди ҳамда тижорат банкларига электрон тўловларни амалга ошириш бўйича хизмат кўрсатила бошланди. Йил охирига келиб эса барча тижорат банклари, Марказий банкнинг ҳисоб-китоб марказлари, клиринг марказлари электрон тўлов тизимига қўшилди.

            Янги технология натижасида 1996 йил охирига келиб, тўловларнинг ўтиш муддати республика миқёсида 2 соат ҳамда вилоят миқёсида 1 соатни ташкил этди. Электрон тўлов тизимининг мавжуд амалий дастури ривожлантирилиб, тизимнинг катта ўтказиш қобилияти ҳамда ҳужжатларнинг юқори тезликда (ҳудудлараро ҳисоб-китоблар – 15 дақиқада, битта ҳудуд ичидаги ҳисоб-китоблар эса – 3-5 дақиқада) қайта ишланиши пул маблағлари айланишини тезлаштирди. Бу эса республикада фаолият юритадиган хўжалик юритувчи субъектларининг фаолиятига ижобий таъсир этди.

            Ҳозирги кунда Марказий банкнинг учта турдаги тўлов тизимлари фаол ишлаб келмоқда. Марказий банкнинг Банклараро тўлов тизимида бир банкдан иккинчи банкка тўлов транзакцияларининг ўтиши файл айирбошлаш режимида амалга оширилади. Мазкур тизим орқали 2020 йилнинг июль ойи мобайнида ўртача кунлик транзакциялар сони 200 мингга ва ўртача амалга оширилган транзакциялар суммаси эса 7,5 трлн. сўмга етди.

            Шу билан бирга, Марказий банкнинг Тезкор тўловлар тизими орқали жорий йилнинг февраль ойидан бошлаб бизнес субъектларининг тўлов транзакциялари 24/7 режимида онлайн равишда амалга оширилмоқда. Ушбу тизим орқали 2020 йилнинг июль ойи давомида ўртача кунлик транзакциялар сони 16,4 мингтани ҳамда ўртача амалга оширилган транзакциялар суммаси эса 420 млрд. сўмни ташкил этмоқда.

            Бундан ташқари, Марказий банкнинг Ҳисоб-китоблар клиринг тизими орқали 2014 йилнинг апрель ойидан бошлаб тўловлар онлайн равишда 24/7 режимида амалга оширилиши йўлга қўйилиб, тизим орқали 2020 йилнинг июль ойи давомида ўртача кунлик транзакциялар сони 135,9 мингтани ҳамда ўртача амалга оширилган транзакциялар суммаси эса 44 млрд. сўмни ташкил қилмоқда.

USD = 12640.21
-49.76
EUR = 13559.15
+1.19
RUB = 137.02
-0.18
GBP = 15817.96
+46.87
JPY = 81.22
-0.68
CHF = 13850.77
-28.67
CNY = 1744.13
-7.15
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X