Ўзбекистон Республикаси Марказий банки илк бор ташаббус кўрсатиб, кўчмас мулк бозори вакиллари иштирокида очиқ давра суҳбати ташкил этди. Унда бозорнинг жорий ҳолати, сўнгги тенденциялар ҳамда келгуси ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинди. Шунингдек, иштирокчиларнинг долзарб масалалар юзасидан фикр ва таклифлари йиғилиб, таҳлил қилинди.
Хусусан, қуйидаги йўналишларга алоҳида эътибор қаратилди:
- кўчмас мулк нархларидаги ўзгаришлар ва уларнинг омиллари;
- бозорда талаб ва таклиф мувозанати;
- ипотека кредитлаш ва фоиз ставкаларининг бозорга таъсири;
- бозор шаффофлигини ошириш ва ахборотларни ошкор этиш;
- эскроу тизими ишлаш механизми ва дастлабки натижалари;
- кўчмас мулк соҳасида хатарларни бошқариш билан боғлиқ масалалар.