Марказий банкка келиб тушаётган мурожаатларни инобатга олиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 июндаги 412-сон “Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган ва қимматбаҳо металлардан тайёрланган ўлчовли ёмбиларни сотиш ва қайтариб сотиб олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига мувофиқ ўлчовли олтин қуймаларни қайтариб сотиб олиш қиймати, уни топширилган кундаги бир грамм қимматбаҳо металл нархи ва ушбу нархга қўлланиладиган чегирмадан келиб чиқиб, қуйидаги формула асосида ҳисобланишини маълум қиламиз:
бунда:
∑ ― ўлчовли олтин қуймани қайтариб сотиб олиш учун сўмда тўланадиган қиймат;
V ― ўлчовли олтин қуйманинг граммдаги оғирлиги;
PG/UZB ― бир грамм қимматбаҳо металлнинг Марказий банк томонидан сўмда белгиланган нархи;
D ― Марказий банк томонидан белгиланган чегирма миқдори (фоизларда).
I. Қадоғи бут ҳолат учун (чегирма миқдори – 1%)
ҚАЙТАРИБ СОТИБ ОЛИШ ҚИЙМАТИ ═
II.Қадоғи бузилган ёки амалдаги техник талабларга мос келмайдиган ҳолат учун (чегирма миқдори – 2%)
ҚАЙТАРИБ СОТИБ ОЛИШ ҚИЙМАТИ ═
бунда,
ўлчовли олтин қуйманинг оғирлиги – 5 грамм;
бир грамм олтиннинг нархи ═
олтиннинг жаҳон бозоридаги нархи (ЛБМА фиксинги) – 1 875,00 долл./тр.унц.;
бир трой унциясининг метрик граммдаги эквиваленти = 31,1035 грамм;
1 АҚШ доллари учун Марказий банкнинг курси – 10 473,77 сўм.
Изоҳ: Ҳисоб-китобларда қулайлик яратиш мақсадида ўлчовли олтин қуймаларни қайтариб сотиб олиш қиймати минггача яхлитланиши мумкин.