Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Марказий банк iOS фойдаланувчилари учун мобиль иловани ишга туширди

Янгиланган сана:  16 Фев 2021, 17:06
Муҳим
16 Фев 2021

Мобиль илова расмий веб-сайт фойдаланувчиларига қўшимча қулайлик яратиб, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг барча ахборот ва интерактив хизматларини қулай форматда тақдим этади.

Мобиль иловада асосий пул кўрсаткичлари ҳақидаги янгиликлар ва маълумотлардан ташқари валюта курсини сана бўйича саралаш функцияси ёрдамида осонгина топиш, шунингдек, энг кўп сўраладиган саволларга жавоблар ва бошқа имкониятлардан фойдаланиш мумкин.

Иловада Ўзбекистоннинг географик харитасида жойлашуви кўрсатилган банк инфратузилмаси объектларининг интерактив харитаси мавжуд. Модул юборилган локация (манзил) бўйича энг яқин жойлашган кредит ташкилотлари ва уларнинг филиалларини, валюта айирбошлаш шохобчалари, банкоматлар, шу жумладан, куну-тун ишлайдиган кўп функцияли ўз-ўзига хизмат кўрсатиш пунктларини топиш ва фойдаланувчи жойлашган жойдан танланган объектгача бўлган масофани аниқлаш имконини беради. Унда манзил, иш вақти, телефон рақамлар ва фотосуратлар акс этади.

CBU-folio-pictures-iPhone-uz-01

Илова орқали жисмоний ва юридик шахслар Марказий банкка ариза билан мурожаат йўллашлари, банкларда учраётган муаммоларни ҳал этиш учун ўз шикоятларини жойлаштиришлари мумкин. Шу билан бирга, юборилган мурожаатларнинг қай ҳолатда эканлигини кузатиш мумкин.

CBU-folio-pictures-iPhone-uz-02

Мобиль иловада банк тизимининг ҳуқуқий асослари базаси жойлаштирилган. Базадан кенгайтирилган фильтр орқали керакли ҳужжатларни тез ва осон топиш, маълумотларни юклаб олиш ёки онлайн ўқиш мумкин.

Илованинг яна бир афзаллиги push-xabar хизматининг мавжудлигидир. Бу хизмат янги ахборот материаллари ва валюта курсидаги ўзгаришлар тўғрисида автоматик равишда хабар бериб туради. Илова созламаларида ихтиёрий равишда барча хабарномаларни ўчириб қўйиш ёки фақат керакли маълумотлар хабарини ёқиш мумкин.

Бундан ташқари, мазкур мобиль иловада Марказий банк веб-сайтидаги http://www.cbu.uz барча маълумотлар базасига оид қидирув модули мавжуд. Шундай қилиб, дастур сайтнинг тўлиқ контентини ва барча интерактив хизматларини ўз ичига олади.

Мобиль илова фойдаланувчиларнинг барча эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда яратилиб, ўзбек (кирилл ва лотин), рус ва инглиз тилларида юритилади.

Мазкур иловани Android фойдаланувчилари ҳам қўллаши мумкин.

USD = 12689.97
-15.03
EUR = 13557.96
+14.43
RUB = 137.20
+1.09
GBP = 15771.09
+66.44
JPY = 81.90
-0.16
CHF = 13879.44
-53.01
CNY = 1751.28
-1.86
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X