Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Олий таълим муассасалари талабалари учун Молиявий саводхонлик бўйича олимпиада

Янгиланган сана:  28 Апр 2021, 15:34
28 Апр 2021

Марказий банк олий ўқув юртлари 1-3 курс талабаларини молиявий саводхонлик бўйича олимпиадада иштирок этишга таклиф этади.

Олимпиада икки босқичда ўтказилади:

I босқич: саралаш босқичи

II босқич: республика босқичи

Саралаш босқичида банк хизматлари ва маҳсулотлари, молия, суғурта ҳамда инвестиция мавзулари бўйича назарий ва мантиқий саволлар ёрдамида талабаларнинг билимлари синовдан ўтказилади.

Олимпиаданинг саралаш босқичи жорий йил 30 апрель куни масофавий форматда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг онлайн олимпиадалар платформасида бўлиб ўтади.

Иштирокчилар ушбу ҳавола орқали рўйхатдан ўтишлари зарур

Олимпиадада иштирок этиш - бу қимматли тажриба, ўз кучини синаб кўриш имконияти, янги билимлар ва қизиқарли танишувлар.

Олимпиада ғолиблари диплом ва мукофот пули билан тақдирланишади.

Ўқиш бўйича тўловни амалга ошириш учун мукофот пули миқдори:

1 ўрин – 7,0 млн.сўм;

2 ўрин – 5,0 млн.сўм;

3 ўрин – 3,5 млн.сўм.

Марказий банк томонидан Молиявий саводхонлик бўйича олимпиадани ўтказиш Қоидалари

Молиявий саводхонлигингизни Finlit.uz билан оширинг!

 

 


pdf 242.1 KB
Юклаб олиш
USD = 12689.97
-15.03
EUR = 13557.96
+14.43
RUB = 137.20
+1.09
GBP = 15771.09
+66.44
JPY = 81.90
-0.16
CHF = 13879.44
-53.01
CNY = 1751.28
-1.86
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X