Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Микрокредит ташкилотларида кўрсатилаётган хизматларнинг қонунчилик талабларига мослиги ўрганилди

Янгиланган сана:  25 Июн 2021, 14:53
25 Июн 2021

Марказий банкнинг Банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизмати томонидан бир қатор микрокредит ташкилотларида молиявий хизматлар истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда улар фаолиятига қўйилган минимал талабларга риоя этилиши юзасидан ўрганишлар ўтказилди.

Ўрганишлар давомида айрим микрокредит ташкилотлар фаолиятида бир қатор қоидабузарликлар аниқланди, шу жумладан:

берилган микроқарзлар бўйича тўлов жадвалида бир йилда ҳисобланган фоизлар миқдори олинган қарз миқдорининг ярмидан кўпини ташкил этганлиги;

амалга оширилган тўловлар ўз вақтида ҳисобга олинмаганлиги натижасида қарз олувчиларга ортиқча фоизлар ҳисобланганлиги;

базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан ошган миқдордаги кредитлар (микроқарзлар) ажратилишида жисмоний шахсларнинг қарз юки кўрсаткичлари белгиланган меъёрдан ошиб кетганлиги каби камчиликлар аниқланди.

Шунингдек, микроқарзларга амалдаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган кунлик меъёрдан ортиқ ставкада фоизлар ҳисобланганлиги маълум бўлди.

Барча микрокредит ташкилотларига фаолиятларида бу каби камчиликлар мавжудлигини аниқлаш, уларни бартараф этиш ва такрорланмаслик чораларини кўриш юзасидан Марказий банкнинг тегишли кўрсатмалари берилди.

Марказий банк келгусида нобанк кредит ташкилотлари томонидан молиявий хизматлар истеъмолчиларига хизмат кўрсатилишида қонун талабларига қатъий риоя қилинмаган, шу жумладан, истеъмолчиларнинг молиявий саводхонлик даражаси пастлигидан фойдаланиб, уларга кредитлар ажратилишида кредит шартномаси шартларига қарз юкини оширувчи ҳамда истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини бузувчи ва қонуний манфаатларига зид келувчи бандлар киритилган тақдирда белгиланган тартибда таъсирчан чоралар кўришини маълум қилади.

USD = 10766.49
-12.49
EUR = 12194.13
-55.1
RUB = 145.60
+1.43
GBP = 14332.35
-72.68
JPY = 94.89
-0.63
CHF = 11710.34
-30.19
CNY = 1689.76
-2.2
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X