Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Банк хизматлари истеъмолчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари муҳокама этилди

Янгиланган сана:  25 Июн 2021, 19:23
25 Июн 2021

Марказий банкнинг Банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизмати ва Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги иштирокида ташкил этилган давра суҳбатида молиявий хизматлар истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида давлат ҳокимияти органлари, молия бозори ва жамоат ташкилотлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик механизмларини мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

Тадбир давомида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга масъул бўлган ташкилотлар ўртасида соҳада учраётган тизимли муаммоларни ҳал қилиш ҳамда мазкур йўналишда меъёрий-ҳуқуқий базани такомиллаштириш юзасидан фикр алмашилди.

Шу билан бирга, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда ягона давлат сиёсатини юритиш лозимлиги алоҳида таъкидланди ҳамда келгусидаги режалар белгиланиб, ўзаро ҳамкорлик давом эттирилишига келишиб олинди.


USD = 12705.00
-6
EUR = 13543.53
+5.04
RUB = 136.11
-0.2
GBP = 15704.65
+12.92
JPY = 82.06
-0.07
CHF = 13932.45
-11.17
CNY = 1753.14
-1.63
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X