Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Тўлов карталари индустриясида киберхавфсизлик ва фирибгарликларга қарши курашиш йўллари муҳокама этилди

Янгиланган сана:  8 Июл 2021, 16:11
8 Июл 2021

Марказий банкда “Mastercard” компанияси билан ҳамкорликда тўлов карталари индустриясида киберхавфсизлик ва фирибгарликларга қарши чоралар кўриш бўйича форум ўтказилди.

Тижорат банкларининг киберхавфсизлик ва карта бизнеси бўйича мутахассислари иштирок этган форумда мавзу юзасидан ўзаро фикрлар алмашилди. Форумда тўлов карталари билан боғлиқ ижтимоий инженерингни асосий фирибгарлик схемалари ва рисклари ҳамда фирибгарликларнинг олдини олиш ечимлари ва усулларига тўхталиб ўтилди.

Форум давомида “Mastercard” вакиллари томонидан тўлов карталари индустриясидаги фирибгарликларнинг усуллари ва схемалари, ижтимоий инженерия билан боғлиқ фирибгарлик турлари, эквайринг рисклари ва уларни камайтириш бўйича маълумот берилди. Савдо-сервис ташкилотлари ва сервис провайдерлари билан ишни ташкил этиш бўйича асосий талаб ва ёндашувлар тушунтирилди. Форум иштирокчилари мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан атрофлича жавоблар олишди.

USD = 12690.00
-7
EUR = 13526.27
-21.43
RUB = 135.95
+0.9
GBP = 15802.86
-34.11
JPY = 82.14
-0.09
CHF = 13969.62
+3.06
CNY = 1752.47
-1.48
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X