Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Тижорат банкларида активлар сифатини таснифлаш ва активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захиралар шакллантириш билан боғлиқ қарор лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди

Янгиланган сана:  25 Окт 2021, 14:18
25 Окт 2021

Марказий банк томонидан “Тижорат банкларида активлар сифатини таснифлаш ва активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захиралар шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарор лойиҳаcи ишлаб чиқилиб, www.regulation.gov.uz порталига муҳокама учун жойлаштирилди.

Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Банк назорати бўйича Базель қўмитасининг “Муаммоли активларга қўйиладиган пруденциал талаблар – муаммоли активлар ва шартлари қайта кўриб чиқилган активлар тушунчаси тўғрисида”ги йўриқномаси ҳамда хорижий тажрибага асосланган.

Жумладан, низомга “кредит таваккалчилиги”, “муддати ўтган қарздорлик”, “активнинг жами қиймати” ва “кичик миқдор” деган тушунчалар киритилмоқда.

Банкларда олиниши лозим бўлган ҳисобланган ва ундирилмаган фоизли даромадларга “ўстирмаслик” мақоми берилиши ўрнига Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига мувофиқ актив бўйича юзага келган даврда активнинг сифатига қараб захира шакллантириш талаби қўйилмоқда.

Шунингдек, юқори ликвидли таъминот суммасини эҳтимолий йўқотишларни қоплашга мўлжалланган захира миқдоридан чегириш кўзда тутилмоқда.

Бундан ташқари, низом лойиҳасида белгиланган шартлар асосида кредит фоиз ставкаси пасайтирилганда, имтиёзли давр 6 ойгача узайтирилганда, кредит валютаси ва гаров ўзгартирилганда кредит таснифи ўзгартирилмаслиги ва шартлари қайта кўриб чиқилган активлар деб таснифланмаслиги белгиланмоқда.

Шу билан бирга, активлар сифатини таснифлашнинг муддат бўйича мезонлари қайта кўриб чиқилмоқда.

Ҳужжат лойиҳаси билан ушбу ҳавола орқали батафсил танишишингиз ҳамда ўз таклиф ва мулоҳазаларингизни билдиришингиз мумкин.

USD = 10787.03
+9.99
EUR = 12174.24
+33.9
RUB = 143.77
+1.56
GBP = 14389.90
+39.19
JPY = 95.17
+0.61
CHF = 11664.18
+32.19
CNY = 1690.33
+3.73
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X